RU

Последние новости

19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:2 (матнли трансляция)  28 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  10 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  20 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувида ҳеч кимга мухлислик қилмайман" Новости

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувида ҳеч кимга мухлислик қилмайман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ва футболчиси матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Қизиқарли жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Стадионга келган мухлислар ҳам асло зерикиб қолишмади. Ўйлашимча, бугунги шиддатли баҳс барчага манзур келди. Бугунги ўйинда ҳаммани мақтай оламан. Биз рақибни синчиклаб ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубини ўзлаштириб, шунга қараб тайёрландик. Иккинчи бўлимда улар биргина тўп оширмадан бошқа ҳеч нарсаси билан ёдимда қолмади. Биринчи бўлимда Элдорбек Суюнов жамоани қутқарди. Умуман олганда жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Ростин Гриффитс? Унда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан ҳам охирги учрашувларда майдонга тушмаётган эди. Шунингдек, жамоадаги рақобат ҳам ҳеч қайси футболчига асосий таркибга киришига кафолат бермайди. Биз фақатгина улар билан тузган шартномага кафолат берамиз. Бошланғич таркибга кириш учун эса рақобатни енгиб ўтиш керак.



Гонсалвеш? Унинг ўйини мени мутлақо қониқтирмоқда. Сафарда бизга энг катта ноқулайлик бўлаётган жиҳат, бу майдоннинг ҳолати. Шунингдек, ҳар қандай жамоа сафарда ўйнашга қийналади.

“Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинида кимга омад тилайман? Мен фақат “Пахтакор”га омад тилайман. Эртанги ўйинда ҳеч кимга мухлислик қилмайман. Чунки, мен фақат “Пахтакор”га ишқибозлик қиламан. Қолгани мени қизиқтирмайди", - дейди Шота Арвеладзе.


 
Тиаго Безерра: "Ўтган турда сафардаги ғалаба бизни янада руҳлантирди. Бугунги ўйинда кескин кураш кечди. “Навбаҳор”га ўтган мавсумда мағлуб бўлган эдик. Бугун эса қиймати юқори бўлган ғалабани қўлга киритдик".

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика