RU

Последние новости

20:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  0 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   0 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  3 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  10 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  15 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  20 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7

"Шўртан": Таътил тугади, навбат тайёргарликка Новости

"Шўртан": Таътил тугади, навбат тайёргарликка

Теги :  Шўртан
“Оқ бўрилар” жамоасининг мураббийлар гуруҳи ва футболчиларига 6 июль куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг, ёзги таътил тақдим этилган эди.

Мана энди 13 июлдан эътиборан иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик босқичи бошланади. Жамоа вакиллари дастлаб, Ғузордаги қароргоҳда машғулотларга киришишади. Бу ердаги тайёргарлик ишлари 19 июлга қадар олиб борилади. Айнан ўша куни вилоятда фаолият кўрсатаётган Олий ёки биринчи лига жамоаларидан бири билан ўртоқлик синов-назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шундан кейин барчага бир кунлик дам берилади ва “Шўртан” аъзолари пойтахтда жам бўлишади. Тошкентдаги машғулотлар 28 июлгача давом эттирилади. Бу вақт оралиғида Мухтор Қурбонов бошчилигидаги жамоа 23 ва 26 июль кунлари Олий лиганинг икки  вакили билан ўзаро куч синашиб кўради. Пойтахт йиғинининг сўнгги кунида мураббийлар ва футболчилар ЎФФ қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-Мед” тиббий муассасасида ўз соғликларини кўрикдан ўтказишади. Шундан сўнг, “Шўртан” жамоаси Ғузорга қайтади ва иккинчи давранинг “Нефтчи” (Фарғона) билан бўладиган дастлабки учрашувига ўз қароргоҳида тайёргарлик ишларини олиб боради.

Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бу борада бир қатор янгиликлар юз бериши кутилмоқда. Биринчи даврада клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи ишончини оқлай олмаган баъзи бир футболчиларга жавоб берилиши мумкин. Ўз-ўзидан эса кетганлар ўрнини янги футболчилар ҳисобига тўлдириш режаси ҳам ишлаб чиқилган.

Айнан ушбу ҳолатга 13 июлдан бошланадиган йиғин давомида ойдинлик киритилади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика