RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  16 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16

"Шўртан" олий лига антирекордини такрорлади Новости

"Шўртан" олий лига антирекордини такрорлади

Теги :  Шўртан
Ғузорнинг "Шўртан" клуби олий лиганинг дастлабки 6 турида 6 бор мағлуб бўлди.

Шундай қилиб "Шўртан" олий лига тарихида энг ёмон старт қилиш бўйича антирекордни такрорлади. 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган олий лига тарихида дастлабки 6та турнинг барчасида мағлуб бўлиш ҳолати икки марта учраган. 

2007 йилда Бекободнинг "Металлург" клуби дастлабки 6та ўйиннинг ҳеч бирида очко ололмаган эди. 7-турга келибгина жамоа дуранг қайд этиб дастлабки очкосини қўлга киритганди. Ўша йил "Металлург" 16 жамоа орасида 15-ўринни банд этиб олий лигада қолишга эришганди.

2013 йилда дастлабки 6та учрашувдан сўнг "Қизилқум" клуби ҳисобида 0 очко бор эди. 7-турда ғалабага эришган "Қизилқум" ўша йил 14 жамоа орасида 12-ўринни банд этган ва элитада қолганди.

Маълумот учун, "Шўртан" клуби 7-турни 30 апрель куни ўз уйида "Нефтчи"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика