RU

Последние новости

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  0 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  3 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  7 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

“Шўртан” мавсумдаги илк йирик ғалабасини қўлга киритди Новости

“Шўртан” мавсумдаги илк йирик ғалабасини қўлга киритди

Ғузорнинг “Шўртан” клуби 20-турни Ғузорда “Гулистон”га қарши ўтказиб йирик ғалабага эришди – 3:0.
Шу тариқа, ғузорликларнинг олий лигадаги 8 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. Охирги марта “Шўртан” биринчи даврада, 11-турда Косонсойда “Навбаҳор” устидан ғалабага эришганди (1:0). Шундан сўнг бўлиб ўтган кетма-кет саккиз ўйинда “оқ бўрилар” рақибларини таслим қила олмай келишди.

Клубнинг ўз майдонидаги охирги ғалабаси эса анча олдин қайд этилган. 20 апрель куни олий лиганинг 6-тури доирасида “Шўртан” “Қизилқум”ни таслим қилганди (2:0). Қарийб беш ойлик танаффусдан сўнг ғузорлик мухлислар ўз севимлилари иштирокидаги ғалабали ўйиннинг гувоҳига айланишди.

“Шўртан” учун “Гулистон” устидан қозонилган ғалаба мавсумдаги дастлабки йирик ғалаба бўлди. Охирги марта клуб ўтган йилнинг ёзида рақиб устидан камида уч тўп фарқи билан ғолиб чиқа олганди. 2012 йил 17 августида Ғузорда “Андижон” тор-мор этилганди - 6:1. Шундан сўнг “Шўртан” олий лигада 19та ўйин ўтказди ва рақибни йирик ҳисобда таслим қила олмади. Ниҳоят 28 сентябрь оқшомида бу қора анъанага ҳам барҳам берилди.

Бундан ташқари “Шўртан”нинг ўзи учун яхши анъанаси давом этмоқда. Зоир Тўрақулов бошчилгидаги клуб олий лигада кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол ўтказгани йўқ. Дастлаб Ғузорда “Бунёдкор” билан, сўнгра сафарда “Олмалиқ” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналганди. “Гулистон” ҳам “Шўртан” дарвозасига йўл топа олгани йўқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика