“Шўртан” жамоаси ўз қароргоҳида машғулотларга киришди
19 янв 2018 11:32
Новости
“Шўртан” жамоаси ўз қароргоҳида машғулотларга киришди
Кеча “Шўртан” жамоаси ғузордаги ўз қароргоҳида маҳаллий ёш футболчилар билан дастлабки машғулотларини ўтказишди.
Машғулотларни вақтинчалик жамоа техник директори, собиқ мураббий Боҳодир Шоймардонов ҳамда ёрдамчилар ёшлар жамоаси мураббийи Акмал Сайтқулов ва дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаевлар олиб боришмоқда.
Боҳодир Шоймардонов таъкидлашича, бугун жамоага асосий таркибининг бир қатор футболчилари машғулотларига келиб қўшилади.
Улар Ҳасанбой Эргашов, Олим Каримов, Ғулом Рахмонов, Алибек Туробов, Отабек Нарзуллаев.
Ўтган мавсум иккинчи даврада ғузорликлар сафига келиб қўшилган Руслан Мельзиддинов ҳам келиш эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь санасида “оқ бўрилар” ўз майдонида “Машьал” жамоаси ёшларига қарши дастлабки назорат учрашувини ўтказишади.
Фаҳриддин Чориев. 
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии