RU

Последние новости

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

"Шўртан" бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди Новости

"Шўртан" бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди

Ғузор шаҳридаги клуб базасида мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Мухтор Қурбонов шогирдлари бугун икки таркибга бўлинган ҳолда, Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўринбосарларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказди.
Учрашувлар клуб қошидаги футбол мактаби майдонида бўлиб ўтди.

Дастлабки назорат учрашуви 3:3 ҳисобида дуранг натижа билан якун топди.

Биринчи учрашувда “Шўртан”дан қуйидаги ўйинчилар майдонга тушишди: Элдор Тожибоев, Шахзод Маннонов, Нурали Садаров, Ғулом Раҳмонов, Жамол Отақулов, Олим Каримов, Шахзод Ҳусанов, Жамшид Ҳошимов, Ботир Қодирқулов, Динмуҳаммад Худойбердиев, Элёр Интизомов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Ислом Каримов, Ҳусниддин Ғофуров.

“Шўртан”нинг голларига Динмуҳаммад Худойбердиев, Элёр Интизомов ва Жамшид Ҳошимовлар муаллифлик қилишди.

“Машъал” жамоасидан голларни Мухаммадали Юсупов, Шокир Йўлдошев ва Санжар Эшматовлар киритишди.

Иккинчи назорат учрашувида “Шўртан”дан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Ҳусниддин Ғофуров, Шавкат Насибуллаев, Мирзакамол Камолов, Умар Эшмуродов, Маъмур Султонов, Мурод Ражабов, Араэк Бабаев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Самандар Шодмонов , Виктор Клишин

Заҳирадан майдонга тушганлар: Шахзод Маннонов, Элдор Тожибоев, Ислом Каримов

Иккинчи назорат учрашувида 6:0 ҳисоби қайд этилди. “Шўртан”нинг голларига Виктор Клишин (3та), Самандар Шодмонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Мурод Ражабовлар муаллифлик қилишди.

Демак, айни пайтда “Шўртан” жамоаси кўригида Мирзакамол Камолов, Самандар Шодмонов, Маъмур Султонов, Мурод Ражабов, Динмуҳаммад Худойбердиев, Нурали Падаров каби футболчилар бор. Шунингдек жамоага собиқ “Шўртан” аъзоси Асрор Алиқулов ҳам қайтган, ушбу тажрибали ўйинчини бироз жароҳати борлиги туфайли бугун майдонга туширилмади.

Ҳозирги йиғинда яна бир ўйинчи – Аббос Омонов ҳам бор. Бугунги учрашувда мураббийлар унинг бетоблиги учун хизматидан фойдаланишмади.

“Шўртан” жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 26 декабрь куни Қарши шаҳрида “Насаф” жамоасига қарши ўтказади ва шундан сўнг яна Ғузорда машғулотлар давом эттирилади.

Тайёргарликларнинг дастлабки босқичи 28 декабрь куни якунланади ва футболчиларга янги йил байрами муносабати билан январь ойи бошигача дам олиш кунлари берилади.

“Шўртан”нинг тайёргарликлари иккинчи босқичи Тошкентда 3 январь кунидан бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика