"Шўртан" 22 июлдан йиғинни бошлайди
15 июл 2014 17:09
Новости
"Шўртан" 22 июлдан йиғинни бошлайди
"Ғарб" минтақасида қарвонбошчилик қилаётган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси айни дамда таътилга чиққан.
Клуб матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жамоа давралар оралиғидаги йиғинни 22 июлдан бошлайди. Шу куни футболчилар Тошкентда йиғилади ва "Футбол-МЕД"да тиббий кўрикдан ўтилади. Эртасидан бошлаб эса пойтахтда машғулотларга киришилади. У ерда уч кун мобайнида шуғуллангач, кейин Чорвоққа йўл олинади. 30 июлга қадар эса футболчилар Чорвоқда асосан жисмоний тайёргарлик бўйича ишлайди. Тайёргарликнинг учинчи қисми эса яна Тошкентда ўтади. Бу сафар 4 июлгача бўлинади. Шу тариқа иккинчи босқичга тайёргарлик кўрилади.
Ушбу йиғинлар оралиғида Мухтор Қурбонов жамоаси 4та синов-назорат ўйинида иштирок этишни ўз режасига киритган. Спарринг рақибларнинг иккитаси маълум. Унга кўра, 27 июль куни "Нефтчи" ва 30 июлда "Навбаҳор" билан куч синашилади. Қолган икки рақиб жамоа номи эса кейинроқ аниқ бўлиши айтилмоқда.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳам айнан йиғин чоғида маълум бўлади.

Комментарии