RU

Последние новости

10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  7 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  26 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  11 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13

Шопинг қурбонлари: ёзда "Челси"дан кимлар кетиши мумкин? (мутолаа учун) Новости

Шопинг қурбонлари: ёзда "Челси"дан кимлар кетиши мумкин? (мутолаа учун)

Лондон клубида жой топилмай қолиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.

"Челси" янги хўжайинларнинг келиши билан трансфер бозорида жуда фаол ишламоқда. "Кўклар" шунчалик кўп ўйинчилар билан шартнома имзолашдики, миш-мишларга кўра, кийим алмаштириш хонасида ҳаммага жой етмайди. Аммо, бу давом этмаслиги мумкин. Лондонликлар молиявий фэйр-плейни бузганлик учун жазо ва маошлар миқдорини тушириш учун футболчиларини сотиши керак. Катта эҳтимол билан "Челси"даги кадрлар тозаланиши бир неча ойлардан сўнг бошланади. Бугун мавсумлар оралиғида "кўклар"ни кимлар тарк этиши мумкинлигини топишга уриниб кўрамиз.


Денис Закария

"Челси" Закарияни ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Ювентус"дан ижарага олди. Ҳалигача "кўклар"нинг ўйинчини харид қилишларига ишора йўқ. 26 ёшли хавбек ҳозирда Премьер-лигада фақатгина 6та ўйин ўтказди. Лондонликларда швейцарияликсиз ҳам марказий ярим ҳимоя ва таянч ҳудудида ўйнайдиган футболчилар етарлича. Закариянинг жорий мавсум сўнггида кетиши деярли ҳал қилинган масалага ўхшаб кўринмоқда.



Конор Галлахер

Галлахернинг кетиши ҳақидаги хабарлар анчадан бери бор. Футболчи қишда жонажон клубидан кетиши мумкин эди, амо "Челси" ўйинчини қўйиб юбормасликка қарор қилди. Аммо, 23 ёшли хавбек яна "кўклар" хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар рўйхатига кирмоқда. Лондон клуби ўз тарбияланувчиларига унчалик эҳтиёткорлик билан муносабат билдирмайди, шу сабаб Галлахернинг кетиши оғир қабул қилинмайди. Ҳа, яна "Челси"да жуда кўп марказий ярим ҳимоячилар бор, Конор эса майдондаги ўрин учун курашда етакчи ўринларда эмас.



Маланг Сарр

Сарр 2020 йилнинг ёзида "кўклар"га "Ницца"дан эркин агент мақомида ўтганди. Ўшандаёқ ушбу трансфер шубҳали кўринганди. Барчаси лондонликлар ўйинчини ижарага юборишини кўрсатаётганди – шундай бўлди ҳам. Француз аввалига муваффақиятсиз тарзда "Порту"да ўйнади, сўнгра "Челси"да ўз ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди, аммо бу билан ҳеч нарса чиқмади. 24 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсумни ижара асосида "Монако"да ўтказмоқда. Саррнинг Лондон клубига қайтиш имконияти деярли йўқ. Унга шунчаки таркибда жой йўқ. "Челси"да у сиз 5 нафар марказий ҳимоячи бор – бу етарлидан ҳам кўпроқ.



Тьемуэ Бакайоко

Бакайоко шунчаки расмий равишда "Челси" ўйинчиси ҳисобланади. 28 ёшли хавбек 2017 йилнинг ёзида Лондон клубига ўтганидан сўнг деярли барча муддатни ижарада ўтказмоқда. Француз "Наполи" ва "Монако"да ижарада ўйнади, ҳозир эса вақтинчалик "Милан"да ҳаракат қилмоқда. Бакайоконинг узоқ муддатли ижаралардан сўнг "Челси"га қайтишини тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, унинг шартномаси якунланишига 1 йил қолган – сотишнинг айни вақти. Бошқа томондан, умуман ўйнамаётган футболчи учун харидор топиш жуда қийин. У жорий мавсум А Серияда фақатгина 3та ўйинда майдонга тушди.



Мэйсон Маунт

Маунт Фрэнк Лэмпард даврида "кўклар"нинг энг яхши ёш ўйинчиси эди. Лондонликлар ўз пайтида тарбияланувчиларини клубда энг кўп ҳақ оладиган ўйинчилардан бирига айлантиришга тайёр эди. Ҳозир эса ҳақиқат шуки, 24 ёшли хавбек "Челси"дан кетиши мумкин. Томонлан 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартномани узайтириш борасида келиша олишмаяпти. Катта эҳтимол билан келишувни узайтиришини хоҳламаслик футболчини 70 млн еврога баҳолаган клубдан келиб чиққан. Англиялик учун "Бавария" ва "Ливерпуль" даъвогар сифатида кўрилмоқда.



Хаким Зиеш

Зиеш январда ПСЖга ўтишга жуда яқин эди. Трансфер деярли келишилган эди. Битим фақатгина Лондон клуби ходимларининг хатоси сабаб барбод бўлди. Хаким шундан сўнг қандайдир ўйин вақтлари олди, аммо шундан сўнг вазият янада қийинлашди. 30 ёшли вингер АПЛнинг сўнгги бешта ўйинида умуман майдонга туширилмади. Бу марокашликнинг "Челси"дан кетиш хоҳиши ҳеч қаерга кетмаслигини билдиради. У ёзда катта эҳтимол билан клубини ўзгартиради. Бу сафар "кўклар"да битимни расмийлаштириш учун вақт бўлади.



Кристиан Пулишич

Пулишичда анчадан бери ишлар яхши эмас, жорий мавсумда эса барчаси ёмон. 24 ёшли америкалик жорий мавсум ўйинда ўртача 36 дақиқа тўп тепмоқда – бу фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткич. Шу сабаб унинг самарали ҳаракатлари камаймоқда. АПЛдаги 19та ўйинда битта гол – жуда кам. "Челси"нинг ўнг вингери позициясида асосий Нони Мадуэке бўлиш эҳтимоли катта, шу сабаб Пулишичнинг келажаги Зиешнинг эҳтимолий кетишини ҳисобга олганда ҳам туманли кўринмоқда. Америкалик ҳаммасидан ҳам фаолиятини бошқа жойда бошлагани яхши, гарчи буни олдинроқ қилиши керак бўлган бўлса ҳам.



Каллум Хадсон-Одои

"Бавария" Хадсон-Одоини олишни жуда ҳам хоҳлаган пайтлар бўлганди. "Кўклар" тарбияланувчиси барча таклифларни рад этган, сабаби ўз клубида ўрин эгалламоқчи эди. Аммо, мавсумдан-мавсумга унинг ротация ўйинчиси роли ўзгармади. Каллум барибир ўтган ёзда ўзгаришларга қарор қилди ва "Байер"га ижарага ўтди, аммо у ерда ҳам бирор нарсага эришмаяпти.

22 ёшли англиялик ҳозирча Бундеслигада 14та ўйинда майдонга тушди ва атиги битта ассист қайд этди. "Фармацевтлар"нинг ўйинчини харид қилишлари эҳтимоли кам, аммо "Челси"га қайтиш имкониятлари ҳам юқори эмас. "Кўклар"да чап вингер позициясида катта пуллар тўланган Раҳим Стерлинг ва Михаил Мудрик бор. Хадсон-Одоига жонажон клубида жой топилмаслиги мумкин.



Пьер-Эмерик Обамеянг

Обамеянг – "Челси"да марказий ҳужумчилар етмаётганига қарамай, Лондон клубидан кетиш учун яққол даъвогар. 33 ёшли ҳужумчи АПЛдаги сўнгги 10та ўйинда атиги 16 дақиқа ўйнади. У Чемпионлар лигасида қайдномадан четлатилганидан сўнг умуман ўйнаш ҳуқуқига эга эмас. Габонликда ҳаттоки мураббий алмашувидан сўнг ҳам "кўклар" таркибида қолишга катта хоҳиш пайдо бўлиши қийин масала. Обамеянг сифатли ҳужумчи бўлиб қолади, аммо мутлақ ўзгаришлар босқичида бўлган жамоа – унинг ёшида энг яхши вариант эмас. Габонлик хотиржамроқ муҳит топгани яхшироқ.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика