Шомуродовнинг агенти "Тезкор студия"даги инсайд маълумотни тасдиқлади
16 мая 2020 22:38
Новости
Шомуродовнинг агенти "Тезкор студия"даги инсайд маълумотни тасдиқлади
Сайтимиз орқали эътиборинизга ҳавола қилинаётган "Тезкор студия" дастурининг 15 майда ўтказилган сонида "Championat.asia" асосчиси Гайрат Хасбиулин Элдорга Германия Бундеслигасидан аниқ таклифлар борлиги ҳақидаги инсайд маълумотни тақдим қилганди.
Бугун футболчининг агенти, ProSportsManagement компанияси раҳбари Герман Ткаченко "Академии футбола" жонли эфири вақтида ҳам буни тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, чиндан ҳам Элдор Шомуродовга Германия клублари қизиқиш билдиряпти ва улар билан музокаралар ўтказилмоқда. Аммо музокаралар жараёни футбол ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига жиддий таъсир ўтказаётган умумий иқтисодий инқироз туфайли мураккаблашмоқда. Немис клубларидан бирининг вакили бундай вазиятда Шомуродовни харид қилиш учун кимнидир сотиб юбориши кераклигини таъкидлаган.

Машарипов шартнома имзолаган "ProSportsManagement" агентлигининг машҳур мижозлари билан танишинг
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии