RU

Последние новости

17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  3 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  15 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  8 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

"Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас" Новости

"Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас"

Нодирхўжа Юлдашев "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас. Элдор Шомурдовни "Рома" билан жуда узоқ йилларга мўлжалланган шартномаси бор ва уни жуда кучли "юрист"лар тузган. Бугун Рим ва Элдор ўртасидаги муаммодан Элдор ютқазадиган вазият битта, у ҳам бўлса ўйин амалиёти. Қолган вазиятлар унинг фойдасига ўйнайди. Шомуродовнинг бу ҳолати шубҳасиз терма жамоамизга ҳам панд бериши мумкин, бу йилку билинмас, аммо 2023 йилда Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Қўл билан саноқли савияда ўйинчи қолган МТЖ учун, ўйин амалиёти йўқ Шомуродов табиийки катта ёрдам бера олмаслиги мумкин. Шунга биз Шомуродовни "Рома"дан кетишини истаймиз, Англиядан таклиф бўлаётганлигини билдик, бироқ бу чемпионат унинг учун янги ва қанчалик мослашиб олишини билмаймиз. Италияни эса аллақачон ўзлаштириб олди. Бу борада "Болонья" энг мақбул вариант. Ўтган мавсумда 13-ўринни қўлга киритди. Ўртамиёна, аммо Шомуродов учун айни муддао. Рақобат "Рома"чалик эмас. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Марко Арнаутович. Аввалги мавсумда "Болонья" учун 14та гол урган. 

Лекин битта кичик муаммо бор, Элдор болоньяликлар билан мавсумга тайёргарлик кўрмади. Клубини ўзгартирган ҳолда асосий таркибга кириб олиш учун вақт керак бўлади. "Рома"да қолишни истаса, "Рома" ҳеч нима қила олмайди. Аммо кетиш керак, 2021/22 йилги мавсумда унга Моур деярли имконият бермади. Бор йўғи 778 дақиқа. Агар буни, у ўйнаган 28та ўйинга бўлсак, ўртача майдондаги вақт 28 дақиқага етар, етмас. Бу жуда кам. Майдонда кам ўйнагани сари, юракка яқин олиб сиқилишлар кўп бўлади. 

Осиё Кубоги биз учун ЖЧ-2026 саралаш ўйинларининг қуръасида яхшироқ ҳолатда бўлиши учун жуда керак. Шомуродов ҳозир 26га кирди. 24-30 ёш ҳужумчилар учун гуллаган даври бўлади, ўша даврни захирада ўтказиб юбориш, Ўзбекистон миқёсидаги ТОП ҳужумчи учун "увол" бўларди. У ҳали араб давлатларига кетишга улгуради, Туркияга ҳам. Бугун Туркияга бориб қўйиб, эртага истаса ҳам кучли бешликка қайта олмаслиги мумкин, бу таваккалчилик. Пулга ружу қўймаганлигини инобатга олсак, Элдорни "Болонья"да Италия иккинчи маротаба кашф қилишига ишонамиз, бунинг учун аввал у ўзи "Болонья" фойдасига қарор чиқариши керак, "Рома" эса у жамоага бироз ён бериб, сўраётган пулларини камайтириши керак бўлади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, 31 августга қадар масала ҳал бўлишини истаб қолардик!


НОДИРХЎЖА ЮЛДАШЕВ

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика