RU

Последние новости

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  12 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

Шомуродов ва Соболев 2 ойдан бери гол уришмаяпти. Уларга нима бўлди? Новости

Шомуродов ва Соболев 2 ойдан бери гол уришмаяпти. Уларга нима бўлди?

Тез орада Дзюба тўпурарлар пойгасида бу йигитлардан ўтиб кетиши мумкин.

"Ростов"даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов анчадан бери гол ура олмаётганини пайқагандурсиз, бироқ у билан жиддий рақобат қилаётган Александр Соболевдан ҳам вазият шундай. Championat.com журналисти Богдан Горбунов бу йигитлар нега гол урмай қўйганини ўрганиб чиқди ва мақола тайёрлади. Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Александр сўнгги марта 5 октябрь куни "Сочи" дарвозасига иккита гол урган эди, бир кун ўтиб Элдор ЦСКА дарвозасини ишғол қилган. Ўшандан кейин РПЛнинг Соболев 5та, Шомуродов эса 6та учрашув ўтказди ва рақиб дарвозасини бирор марта ишғол қила билишмади. Уларга нима бўлди? Таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.


Шомуродов "Ростов" хатолари қурбонига айланди


Голсиз серия бошланишидан аввал "Ростов" форварди ҳужумни якунлашда совуққон эди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун футболчига яримта вазият ҳам етарли бўлаётганди.


Ўзбекистонлик ҳужумчи учун имкониятлар қўлдан бой берилган асосий ўйин "Динамо" билан меҳмондаги баҳс бўлди. Элдор ўша баҳсда 5та зарба берди ва Валерий Карпиннинг сўзларига кўра, 3та голли вазиятдан фойдалана олмади.


Аввалига жарима майдончасининг чап қанотидан гол уролмади, кейин Ионов узатмасидан сўнг ва сўнгги муваффақиятсиз уриниш 11 метрлик нуқта олдидан бўлди.


Бироқ форвард омадсизликларининг асосий сабаби вазиятдан фойдалана олиш эмас. Шомуродов ўзининг очилишдаги хатолар ва жамоадошларининг ишончсиз ўйинидан жабр кўряпти. 


Элдор деярли барча голларини дарвозага қараган ҳолда урди. Ёки тўп билан қарши ҳужумга қочиб ёки вазиятни яхши ҳис қилиб, тўпга бир тегиниш билан дарвозани ишғол қилди.


"Ростов"нинг сўнгги ўйинларида Шомуродов жарима майдончаси ичида жуда пассив ҳаракат қилди ва узун узатмаларни тўпга тескари туриб қабул қилишга уринди. Баъзида форвард бўш зоналарни топиб, у ерга очилиш қобилиятини йўқотиб қўйгандек кўринди.


Элдор омадли очилган кезларда унинг жамоадошлари Шомуродовга пас беришмади ёки узатма сифатсиз бўлди. Бунга ёрқин намуна сифатида "Ростов" ҳамда "Урал" ўйинидаги вазиятни кўрсатиш мумкин.


Баҳснинг 72-дақиқаси, Попов икки рақибидан ўтиб, тўпни ўнг қанотдаги Ионовга узатди.

Алексей тўпни жарима майдончасига ташлашга тайёргарлик кўряпти. У ерда Попов икки футболчини ўзига эргаштириб, Шомуродов учун бўш зона яратиб беряпти.

Ҳеч ким томонидан ёпилмаётган Элдор пасни кутяпти, аммо пас Саплиновга бўлди ва у ҳимоячи билан кураш туфайли гол ура олмади. Бу вазиятда ё Ионов техник хатога йўл қўйди ё хавбекка пас бериб, нотўғри қарор қабул қилди.

Сўнгги пайтларда бундай вазиятлар кўп содир бўлмоқда. Шу сабабли Шомуродовнинг фойдалилик коеффициенти тушиб кетишида ноаниқ узатмаларнинг таъсири бор.


Соболевга қарши ҳимояланишни ўрганиб олишди


"Крилья Советов" ҳужумчисида Шомуродовдан фарқли ўлароқ сўнгги бешта баҳсда гол уриш учун тузукроқ вазият бўлмади. У дарвоза томон 11та зарба берди ва уларнинг 3таси жарима майдони ташқарисидан оёқда бўлди. Александр бошқа вазиятларда ё узоқдан зарба берди ё боши билан дарвозани ишғол қилишга уринди.


Форварднинг муаммоси шундаки, рақиб ҳимоячилари унга кўникишди ва унинг ўйинига оддий "дори" топишди.


РПЛ стартида рақиблар Соболевга жуда кўп ҳудуд бериб, хатто тўп қабул қилишга имконият яратишган. Бундай эркинликка эга бўлган форвард 1-турда ЦСКА дарвозасига 2та гол урди.


Энди эса Александрга бир қарич бўш жой беришмаяпти ва тўп қабул қилишга максимал даражада ҳалақит қилишмоқда. Агар тўп футболчигача етиб келса, унга ҳимоячи бириктирилади ва у Соболевни дарвозадан узоқлаштиришга уринади.


Пастдаги суратда ҳимоячилар "Крилья Советов" ҳужумчисига қарши фаол ҳаракатининг намунаси кўрсатилган. ("Спартак" - "Крилья Советов" ўйинидан)


Жиго Зиньковский Соболевга пас бермоқчи эканлигини кўрди.

Узатма пайтида у ҳужумчидан олдин тўпга чиқди ва форвард тўпни қабул қилишига имкон бермаяпти.

Соболев майдонга тушган сўнгги 5та учрашувнинг 3таси РПЛнинг энг яхши ҳимояга эга бўлган жамоаларига қарши бўлди ("Зенит", ЦСКА, "Спартак"). Бу клуб ҳимоячилари Соболевни яхши қўриқлашди, шу сабабли ҳужумчида голли вазият бўлмади.


Бошқа жамоаларга қарши баҳсларда Александрга осонроқ бўлади. Аммо агар ҳимояга қарши бирор услуб топа олмаса, Соболевдан аввалги маҳсулдорликни кутмаган маъқул.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика