RU

Последние новости

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  1 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  31 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз" Новости

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Италиянинг "Кальяри" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.


- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?


- Кайфият яхши. Расмий ўйинлар бошланмоқда. Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз. Барча тайёр.


- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз. Туркманистон терма жамоаси дарвозасига гол ҳам ургансиз.


- Иккала рақибга қарши ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Туркманистонга қарши сунъий майдонда ўйнаймиз. Терма жамоа йиғинидаги "Пахтакор" футболчилари билан сунъий майдон ҳақида гаплашдик. Майдон бўйича саволлар бор. Биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.


- Клубдаги фаолиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.


- Жамоамда ҳаммасида жойида. Секин асталик билан оптимал формага қайтмоқдаман.


- Мексикага қарши кечган учрашувда терма жамоа шифокорлари сизга сунъий майдонда ўйнамасликни маслаҳат берган эди. Туркманистонга қарши кечадиган учрашув жаҳон чемпионатига саралаш баҳси бўлгани учун майдонга тушасизми?


- Албатта. Туркманистонга қарши расмий ўйин кутиб турибди. Мексикага қарши эса ўртоқлик учрашуви эди ва шу сабаб таваккал қилмадик. Туркманистонга қарши майдонга тушаман.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика