Шомуродов Олег Шацкихнинг рекордига яқинлашди
19 ноя 2019 19:18
Новости
Шомуродов Олег Шацкихнинг рекордига яқинлашди
Бироз олдин, ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – Фаластин баҳси (2:0) ўз якунига етди.
Баҳсда Элдор Шомуродов киритган икки гол майдон эгаларига ғалаба келтирди. 24 ёшли форвард терма жамоа либосида қаторасига тўртинчи ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этмоқда. Унинг ҳисобида 6та гол бор. Шомуродов Яман (5:0) ҳамда Саудия Арабистони (2:3) дарвозасига биттадан, Сингапур (3:1) ва Фаластин (2:0) дарвозасига иккитадан гол уришга эришди.
Миллий жамоа либосида кетма-кет гол уриш борасида рекорд эса Олег Шацкихга тегишли, у қаторасига 6 учрашувда 8та гол урган.
Шуни қўшимча қилиш керакки, Элдор ушбу саралаш босқичидаги голлар бўйича Али Мабҳоут (БАА) билан тенглашиб олди. Улардан юқорида эса 7та гол билан Омар Ал Сома (Сурия) тўпурарлик қилиб турибди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии