RU

Последние новости

22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  0 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3

Шомуродов МТЖдан чақирув олди, у Италияда ўз жойини қайтариб олиши керак эмасми? Новости

Шомуродов МТЖдан чақирув олди, у Италияда ўз жойини қайтариб олиши керак эмасми?

Икки ўт орасида қолган Элдор Шомуродовни ҳеч қаерга, ҳеч қандай йўлланма бермайдиган иккита ўртоқлик ўйинига жалб қилиши тўғри эмас.

2021 йил куз фаслида МТЖ йиғинида бўлган Шомуродов "Рома"га қайтганидан кейин, Моуриньо уни икки ҳафтага алоҳида, якка тартибдаги машғулотларга юборган. Айни пайтда Элдор римликларнинг асосий таркибида кўринмай қўйди. Бунга биринчи сабаб рақобат бўлса, иккинчиси Жозе. Пайтида Раулни осонликча четга чиқариб қўйган мураббий учун бу одатий ҳолат.


Бугун футболчига оид янги хабарлар урчиди. Унга "Монца" қизиқаётганлиги баён қилинди. Агар у Милан яқинидаги клубга кўчиб ўтса, у ердаги мураббий Жованни Строппанинг машғулотларини қўйиб юбормаслиги керак бўлади. Италия терма жамоаси ҳам ФИФА кунини бўш ўтказмайди. Мовий гвардиячилар 23 сентябрь куни Миланда Англия терма жамоасини қабул қилади. 3 кун ўтиб УЕФА Миллатлар Кубогида Венгрия меҳмони бўлади. У "Рома"да қолсин ёки "Монца"га ўтсин, бу икки клуб терма жамоага кетган футболчиларисиз ҳам машғулот ўтказади. Машғулот давомида ўртоқлик ўйини ташкил қилиши ҳам мумкин, ҳеч бўлмаганда иккига бўлиниб ўйнайди ёки ўзининг ёшлар жамоасига қарши. Мана шу машғулотлар ва ўйин ҳужумчимиз учун қулай имконият бўлиши мумкин. Агар "Монца"га ўтадиган бўлса, уни шаҳсан ўзи терма жамоа бош мураббийидан "жавоб" олиши керак. Аслида 2023 йилги Осиё Кубогида яхши иштирок этишимиз учун ҳам Шомуродовнинг ўйин амалиёти муҳим роль ўйнайди. Демак, ЎФАдагиларни ўзи Элдорга бу пайтда тегинмаслиги керак.

Катанец фамилияга қараб таркиб танлашига одатланиб бўлдик. Демак, яхши ҳолатда бўлса ҳам, ўйин амалиётисиз Шомуродов асосий таркиб ўйинчиси. Шунинг учун ҳам биз Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўйинда Элдорга дам беришимиз керак. У яхшиси Италиядаги машғулотларни қўйиб юбормаслиги керак. "Рома"да қолган тақдирда, икки ҳафтага яқин терма жамоага кетган ўйинчи Моур томонидан тўғри қабул қилинмаслигини ва уни кейинги ўйинларда, захира ўриндиғига ҳам ўтказмаслиги мумкинлигини ҳам инобатга олишимиз керак. Истаймизми, йўқми португалиялик мураббий учун Шомуродов терма жамоага бориб ўйнаб келадиган Дибалачалик аҳамият касб қилмайди.



Қолаверса, Коста Рика биз билан захирадаги ўйинчиларини синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақидаги гаплар ҳам йўқ эмас. Улар 23 сентябрь куни Жанубий Корея билан асосий таркибни туширишни режа қилган. Жанубий Корея асосий рақиб сифатида қаралишига сабаб, улар ЖЧнинг E гуруҳида Испания, Германия ва корейсларнинг ён қўшниси Япония билан бир гуруҳдан жой олганлар. 23 нафар футболчи билан Сеулга келадиган Луис Фернандо Суарес фақат 11 нафар футболчисини ўйнатиб кетмайди. Мантиқан ўйласак, у захирада қолган ўйинчиларни иккинчи учрашувда синаб олади.


Терма жамоа футболчиларига аллақачон таклифлар юборилган. Ҳозирча йиғинга ким жалб қилинганлиги ҳақидаги расмий янгилик эълон қилинмади.


Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика