RU

Последние новости

22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  1 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  59 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  5 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9

Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда гол урган ягона футболчи Новости

Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда гол урган ягона футболчи

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувида ҳисобни очган Элдор Шомуродов кетма-кет учинчи учрашувни голсиз тарк этмаяпти.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйган илк ва ҳозирча ягона футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Осиё Кубогининг биринчи турида захирадан майдонга тушиб, вакилларимизга Уммон устидан қозонилган ғалабани тақдим этувчи голга муаллифлик қилганди. Иккинчи турда эса Туркманистон билан бўлган баҳсда Шомуродов дублни расмийлаштирган. Бугун эса Япония дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқди.

Айни пайтда давом этаётган "F" гуруҳининг учинчи туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон учрашувида биринчи бўлим тугаган - 1:1.

Элдор Шомуродовнинг голига Япониядан Йошинори Муто жавоб тўпини йўллади.

"Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи айни пайтда 4 гол билан Осиё Кубоги тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам бўлган Қатар терма жамоаси футболчиси Алмоез Али ҳисобида 5 гол мавжуд.

ФАКТ: Элдор Шомуродов Осиё Кубогидаги дебют иштирокидаёқ Ўзбекистон терма жамоасининг қитъа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлари Одил Аҳмедов ва Максим Шацкихга етиб олди. Ва битта мусобақада 4та гол урган илк ўзбекистонликка футболчига айланди. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурари Александр Гейнрих ҳисобида 6та гол мавжуд.

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика