RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик? Новости

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик?

Бироз олдин, Европа Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки тур учрашуви “Лудогорец” ҳамда “Рома” ўртасида бўлиб ўтди.

Европа Лигаси. "Рома" "Лудогорец"га мағлуб бўлди. Шомуродов эса 67-дақиқада майдонга тушиб мавсумдаги илк голини урди!

Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Римликлар сафида Элдор Шомуродов 2-тайм ўрталарига яқин Андреа Белоттининг ўрнига майдонга чиқди ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегринининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини боши билан чиройли тарзда ишғол этди.

Шу вақтгача ўзбекистонлик футболчилар (маҳаллийлаштирилганлари билан бирга) орасида Миржалол Қосимов (1 та), Владимир Шишелов (1 та), Одил Аҳмедов (2 та) ва Владимир Маминов (1 та) Европа Лигаси (эски номи УEФА Кубоги) финал раундида тўп киритишга эришганди.

Қайд этиш жоизки, Шомуродов мусобақанинг саралаш босқичида ҳам гол урган. Бу 2020 йил “Ростов” сафида “Маккаби Хайфа”га (1:2) қарши баҳсда юз берганди. Шунингдек, квалификация раундида ўзбекистонликлардан Жафар Ирисметов (1 та), Улуғбек Бақоев (1 та), Александр Гейнрих (3 та), Марат Бикмаев (3 та), Одил Аҳмедов (1 та), Санжар Турсунов (1 та), Тимур Кападзе (3 та), Камолиддин Мурзоев (1 та) ҳам ўз номини ёздириб қўйишган.

Римликлар гуруҳ босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувини 16 сентябр (23:59)да ўз майдонида ХИКга қарши ўтказади.

Аҳмедов, Шацких, Қосимов... Европа Лигасида ўйнаган ўзбек футболчилари

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика