RU

Последние новости

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Шоҳруҳ Ишанов: "Шогирдларим катта футболда ўйнаётгани улкан ютуғимиз" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Шогирдларим катта футболда ўйнаётгани улкан ютуғимиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган ОКМК - "Андижон-SGS" (6:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шоҳруҳ Ишанов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун қандай рақибга қарши ўйнашимизни билган эдик. Лекин шогирдларимга майдонда охиригача курашгани учун раҳмат айтаман",- дейди Шоҳруҳ Ишанов.

- Биринчи бўлимда "Андижон-SGS" дарвозабонида ўзига нисбатан ишонч етишмагандек кўринди. Аксарият ҳолларда келаётган тўпни қўлидан чиқариб юбораверди. Бу тажрибасизликданми ёки ҳаяжон?

- Албатта бундай жамоага қарши ҳаяжон бўлиши табиий. Шогирдларим катта футболда ўйнашяпти. Бу улкан ютуғимиз. Ҳаяжон ҳам вақти билан йўқолади, деб ўйлайман. Барибир даражада фарқ катта. ОКМК нафақат Ўзбекистон балки Осиёда ҳам ўз номига эга клуб ҳисобланади.

- Ҳимояда кўп тўп йўқотишлар бўлди. Шунга қарамай ҳимояда пас ўйнашни давом эттирдинглар...

- Футболчиларга тўпни шунчаки тепиб юбориш эмас, пас билан ҳимоядан чиқиш, шу орқали ҳужумни ташкил қилишни вазифа қилиб бергандик. Иккинчи бўлимда ҳам кўп нарсани ўзгартирмадик. Футболчилар ҳозир позицион ҳужум қилишни ўрганиши керак. 

- Шуни ҳисобига футболчилар турли финтларни қилишга киришиб кетишдими?

- Уларни қўллаб-қувватлайман. Шогирдларим характер кўрсатишга интилишди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика