RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  12 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз"

"Анджон-SGS" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про Лиганинг 15-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Шоҳрур Ишанов: "Йигитларга раҳмат, бугун бор кучини ишга солишди. Олдинда яна 6та баҳс бор, тайёргарликни давом эттирамиз".

- Бугунги баҳсда таркибда ротациялар кўп эди, бу тактик юришмиди?

- Ушбу учрашувда ёшларга ишонч билдирдик ва улар ишончни оқлашди. Бу ғалабага тенг дуранг деб ўйлайман.

- Жамоага янги қўшилган Хушнуд Авилов 2 турдан бери жамоада кўринмаяпти...

- У йўқлиги сабабини билмаймиз. Телефон қилдик, боғланишга уриндик. Эртага яна уриниб кўрамиз.

- Бир неча кун олдин "Андижон-SGS" футболчилари келишилган ўйинларда иштирок этгани туфайли жазоланишди. Бу воқеалардан хабарингиз бормиди?

- Йўқ, бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Яхши иш қилишмади. Чунки бир тадбиркор кучли жамоа яратиш ниятида "Андижон-SGS"ни ташкил қилган. Бироқ катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз.

- "Андижон-SGS" май ойидан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунда ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсизми?

- Мағлубият мураббийники. Бироқ қўлимиздан келганча ишлаяпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши томонга ўзгаряпти.

- Ғалаба қозониш учун жамоага нима етишмаяпти?

- Содир бўлган ишлар жамоамизга жиддий таъсир қилди. Чунки улар асосий футболчилар эди, ёшлар эса уларга интилишаётганди. Жамоа 3-4 кишига боғланиб қолмаслиги керак, ёшлар билан ишлаяпмиз. Келажакда улар ўз сўзини айтади.

- Майдон сифатида ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?

- Катта. Майдон сифати яхшиланишига умид қиламиз. Йигитлар жуда қийналишди. Узатмаларда муаммоларга дуч келдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика