RU

Последние новости

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  8 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун ҳимоявий ўйинга эътибор қаратдик" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун ҳимоявий ўйинга эътибор қаратдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Андижон II" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Жуда оғир ўйин бўлди. "Олимпик"нинг олдинги ўйинларини батафсил кўриб чиққандик. Ҳимоявий ўйин кўрсатдик, аммо йигитлар ҳужумда ҳам яхши тўп тепишди. Биринчи марта бундай катта майдонда тўп тепяпмиз. 

Иккинчи таймда кўп вақт чўзишлар бўлди. Албатта, буни устида ишлаймиз. "Олимпик" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман.

- Тимур Кападзе етакчиларни олиб келмадик, деб айтди. Сиз рақибдан қандай таркибни кутгандингиз?

- Биз асосий таркиб келишини кутгандик ва ҳимоявий услубни жорий этгандик. "Олимпик"ни биринчи таркибими, иккинчи таркибими, ҳаммасини асосий деб биламан. Чунки Олимпия терма жамоаси йиғилган, кучсиз ўйинчининг ўзи йўқ. Шогирдларимга баҳс учун раҳмат айтаман. 

- Мухлислар сизни "ёшлар Пеп Гвардиоласи" деб аташмоқда. Бунга муносабатингиз?

- Мухлис – бу мухлис. Улар футболдан завқ олиш учун келишади. Ўтган сафар ҳам Гвардиолага қиёслашганди, албатта, бундан фақат хурсандман. Лекин мен Шоҳруҳ Ишановман. Жамоамиз ўйин услубини шакллантириш учун ҳаракатдаман.

- Сизнинг тарбияланувчиларингиз орасида кимлар Суперлигада ҳаракатланмоқда?

- Биринчи шогирдларимдан Дониёр Абдуманноповни айта оламан. Ҳозирги кунда "Сўғдиёна"да ўйнамоқда. Ўсиб келаётган авлоддан 2005-йилда таваллуд топган ўйинчилардан умидимиз катта. 

- Ҳужумкор футболчи Шаҳбоз Жумабоевни орқароқда ўйнатдингиз. Ундан ҳужумда фойдалансангиз, кўпроқ фойда бермасмиди?

- Бугунги рақибимиздан келиб чиқиб шундай қарорга келдик. Ҳимоявий ўйинга эътибор қаратдик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика