Шоҳруҳ Ишанов: "Бизда чарчоқ аломатлари кўриниб қолди"
14 апр 2023 20:09
Новости
Шоҳруҳ Ишанов: "Бизда чарчоқ аломатлари кўриниб қолди"
Ўйин ҳақида
- "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Кўрдинглар, ажойиб ўйин бўлиб ўтди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш этди. Яқинда Испанияда бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб қайтдик. Шу боис бугунги ўйинда асосан ёши нисбатан каттароқ футболчиларга имконият бердик. Ёшларни асосий таркибда тушира олмадик. Биз чарчоқ аломатлари кўриниб қолди.
- Жамоангиз биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан тўғри фойдаланганида натижа бошқача бўларди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Бизда чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Ўйин давомида 5-6 та жуда қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Хатто 10 метрлик фарқ билан олдинга чиқиб борган футболчимизнинг ортидан ҳимоячи етиб келиб тўпни олиб қўйяпти. Навбатдаги турда "Ғиждувон" билан ўйнаймиз, албатта бу каби муаммоларни бартараф этган холда вазиятлардан унумли фойдаланиш устида ишлаймиз.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии