RU

Последние новости

00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  7 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  38 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  18 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5

Шоҳруҳ Гадоев икки-уч ҳафта майдонга туша олмайди Новости

Шоҳруҳ Гадоев икки-уч ҳафта майдонга туша олмайди

Кеча Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб учрашуви доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида майдон эгалари ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев жароҳат олди.
Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Гадоев катта эҳтимол билан Иорданияга қарши кечадиган ўйинларни ўтказиб юборади. Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни Ўзбекистон сафарда Иорданияга қарши биринчи ўйинни ўтказади. 10 сентябрь куни эса Тошкентда жавоб ўйини бўлиб ўтади.

"Унинг ҳолати ҳақида менга хабар беришди. Шоҳруҳнинг оёғининг кичик панжасига жиддий жароҳат олган. Камида икки-уч ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин", - дейди Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси асосий дарвозабони Игнатий Нестеров Иорданияга қарши майдонга тушмаслиги аниқ. "Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев эса жароҳатидан ҳали буткул қутулгани йўқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика