Шоди Номозов: "Урош Милославлевичга қарзодорлик тўланади"
08 сен 2016 11:58
Новости
Шоди Номозов: "Урош Милославлевичга қарзодорлик тўланади"
Гап, шундаки 2011 йилда клубда сербиялик Урош Милославлевич фаолият олиб борганди. Футболчи "Шўртан"дан барча пулларини ололмагани учун ФИФАга арзнома юборган. ФИФА бу ҳолатни кўриб чиқиб "Шўртан"ни айбдор деб топди.
Бу масалада "Шўртан" клуби ижрочи директори Шоди Номозов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
- Дарҳақиқат, жамоамизда 2011 йилда Урош Милославлевич деган футболчи ўйнаган, - деган сўз бошлади Номозов. Бироқ у билан ўша пайтда охиригача ҳисоб-китоб қилинмаган экан. Бу вазиятда англашилмовчилик бўлган. Клуб ўзининг ҳисоб китоби бўйича қарзи йўқлигини айтган, аммо футболчининг Зоран исмли агенти ФИФАга айнан клубнинг қарзи борлиги ҳақида ариза ёзган. ФИФА буни кўриб чиқиб ростдан қарзи борлигини маълум қилган. Натижада ЎФФга "Шўртан"дан уч очко олиб ташлашни буюрган. Биз албатта футболчининг қарзини тўлаш борасида ишларни олиб бораяпмиз. Тўлоқ миқдори эса кўпроқ.
Бўлиб ўтган ишлардан ўзимиз учун тегишли хулосаларни чиқардик. Бундан буён футболчилар билан ўз вақтида ҳисоб китоб қилинади. 2015 йил якунларига кўра ўзимизнинг ўйинчиларимиздан ҳам қарзодорликлар бор эди. Ҳозирга келиб унинг 80-90 офизи тўланди. Тез кунларда барча қарзодорликлардан қутуламиз, - дейди Номозов.
Комментарии