Шнейдерлен: "Манчестер Юнайтед" футболчилари фақат ўзини айблаши мумкин"
11 апр 2016 12:12
Новости
Шнейдерлен: "Манчестер Юнайтед" футболчилари фақат ўзини айблаши мумкин"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Морган Шнейдерлен "Тоттенхэм"га қарши учрашувдаги мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи ўтказиб юборилган голдан сўнг кескинлик йўқолди. Учрашувнинг биринчи қисмида бир нечта имконият яратдик, аммо илк голнинг кетидан бошқалари ҳам ўтиб кетди. Бу жуда тез содир бўлди. Бир соатда учрашув ҳисоби йириклашиб кетишини кутмагандик. "Тоттенхэм" футболчиларига қойил қолмасдан илож йўқ. Фақат ўзимизни айблашимиз мумкин" - дейди Шнейдерлен.
Комментарии