RU

Последние новости

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  9 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

Шквирин - март ойининг энг яхши мураббийи, Ваҳобов - энг яхши футболчи Новости

Шквирин - март ойининг энг яхши мураббийи, Ваҳобов - энг яхши футболчи

ЎзПФЛ ҳамда "CA" ҳамкорлигида ўтказилган сўровномага кўра, Олмалиқнинг "Олмалиқ" клуби бош мураббийи Игорь Шквирин март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
"Қизилқум" клуби ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов эса март ойида футболчилар орасида энг яхши деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ойнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёнига ушбу мавсумдан бошлаб ўзгартириш киритилди. Унга кўра, 2015 йилги мавсумдан бошлаб, ушбу соврин “Championat.asia” ва ЎзПФЛ мукофоти" деб аталади.

Жами 17та ОАВ ташкилоти иштирок этган март ойи сўровномасида мутахассислар томонидан беш нафардан номзод танлаб олинди. Унга кўра, сафарда “Пахтакор”дан қимматли очколарни олиб, ўз майдонида “Насаф”ни мағлубиятга учрата олган “Олмалиқ” бош мураббийи Игорь Шквирин 89 очко билан ойнинг энг яхши мураббийи бўлди. Дастлабки икки тур натижаларига кўра, 6 очко жамғарган Александр Хомяков 29 очко тафовут билан иккинчи бўлди. Учинчи ўрин “Локомотив” ва “Навбаҳор”дан биттадан очко олган “Металлург” устози Рустам Мирсодиқовга насиб этди. Кучли бешликни Сергей Лушан ва Мухтор Қурбонов якунлаб бердилар.

“CA” ва ЎзПФЛ соврини ғолиби бўлган мураббийнинг март ойидаги натижалари:

Ўрин

Мураббий

Клуб

I

II

III

IV

V

Жами

1

Игорь Шквирин

“Олмалиқ” (Олмалиқ)

17

1

-

-

-

89

2

Александр Хомяков

“Машъал” (Муборак)

1

9

5

1

2

60

3

Рустам Мирсодиқов

“Металлург” (Бекобод)

-

3

5

3

7

40

4

Мухтор Қурбонов

“Шўртан” (Ғузор)

-

2

5

8

3

42

5

Сергей Лушан

“Бунёдкор” (Тошкент)

-

3

3

6

6

39


Худди шундай, 5 нафар футболчилардан иборат бўлган номзодлар ичида “Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов илк турдаги хет-триги туфайли биринчи ўринни қўлга киритди. Кетма-кет икки турда биттадан гол уриб, “Машъал”нинг ғалабасига муносиб улуш қўшган россиялик легионер Владислав Иванов иккинчи бўлди. “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши кечган ўйинларда биттадан голли пас берган Шавкат Саломов учликни якунлаб берди. Март ойида бўлиб ўтган икки ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган Ботир Носиров тўртинчи ўринни қўлга киритди. Жадвалнинг сўнгги поғонасидан “Металлург” ҳимоячиси Дилмурод Каримов ўрин олди.

“CA” ва ЎзПФЛ соврини ғолиби бўлган футболчининг март ойидаги натижалари:


Ўрин

Футболчи

Клуб

I

II

III

IV

V

Жами

1

Баҳриддин Ваҳобов

“Қизилқум” (Навоий)

9

4

5

-

-

76

2

Владислав Иванов

“Машъал” (Муборак)

3

6

4

4

1

60

3

Шавкат Саломов

“Олмалиқ” (Олмалиқ)

5

1

4

5

3

54

4

Ботир Носиров

“Машъал” (Муборак)

1

6

2

7

1

50

5

Дилмурод Каримов

“Металлург” (Бекобод)

-

1

3

2

12

29


Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат билан танишинг.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика