Широков: "Ҳаваскорлар лигаси? Бу ер ЕЧЛни ўзи!"
03 сен 2016 23:11
Новости
Широков: "Ҳаваскорлар лигаси? Бу ер ЕЧЛни ўзи!"
Россия терма жамоасининг собиқ сардори Роман Широков 35 ёшида фаолиятини ҳаваскорлар лигасида давом эттиришга мажбур бўлди.
Биронта клуб уни ўз сафига қўшиб олишни истамаганлиги сабаб футболчи ҳаваскорлар лигасининг "Атлантис" клуби сафида ҳаракат қила бошлади. Куни кеча унинг янги жамоаси "Иларавто" клубига қарши майдонга чиқиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига айнан Широков муаллифлик қилган.
"Евродан кейин ҳаваскорлар лигасида ўйнаш қандай бўлар экан деяпсизми? Шуни айтишим мумкин, профессионал даражада футбол ўйнаш билан бутунлай хайрлашдим. Қолаверса, премьер - лига жамоаларининг бари "заявка"ни ёпиб бўлдилар. Ҳаттоки, кейинги ўйинда яна "Атлантис" жамоаси сафида майдонга тушаманми ёки йўқ аниқ айта олмайман.
Комментарии