RU

Последние новости

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  30 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

Шин Таэ Йонг: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам бугунги тактик услубимизда ўйнаймиз" Новости

Шин Таэ Йонг: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам бугунги тактик услубимизда ўйнаймиз"

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасида Сурияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Индонезия термаси бош мураббийи Шин Таэ Йонг иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Ғалаба билан барчани табриклаймиз, Индонезия терма жамоаси анча яхши ҳаракат қилди. Суриялик футболчилар ҳам яхши рақобат кўрсатишди. Уларга ўйин учун катта раҳмат.

- Кейинги учрашув Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлади. Агар ушбу баҳсда Индонезия термаси ғолиб бўлса плей-офф босқичига чиқади. Бу борада фикрларингиз?

- Менда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳеч қандай яширин ғоя йўқ, биз кейинги учрашувда ҳам бугунги тактик услубимизда ўйнаймиз ва Ўзбекистон терма жамоасига катта рақобат кўрсата оламиз деб ўйлайман.

- Ўтган ўйинни ютқазганингиздан кейин, руҳият тушиб кетган эди. Ўйинчиларингизнинг руҳий томонлама тикланиши қандай бўлди? Бугун улар жуда катта рақобат кўрсатишди.

- Биринчи учрашувдан сўнг йигитлар иккинчи учрашув жуда муҳимлигини билишди ва бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўришди. Фикримча футболчилар ҳали бор кучини ишга солишмади. Биз ҳали ўйинимизни камида 50%га кучайтира оламиз.

- Иккинчи таймда Сурия кўпроқ ҳужум қилди ва Индонезия терма жамоаси яхши қарши ҳужумлар ташкил этолмади, бунга фикрингиз?

- Бизда гол уриш имкониятлари бор эди, лекин қарши ҳужумга ўтиш ва реализация бўйича муаммолар бор. Ушбу жиҳатни  кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

- Сиз Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббий сифатида, 2017 йил Ўзбекистон терма жамоасига қарши учрашув ўтказгансиз, ўша учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси қониқарли натижага эриша олмаган эди ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан бой берганди. Кейинги учрашувда ҳам Ўзбекистон терма жамоасини гуруҳда қолдириб кетмоқчимиз?

- (кулади) Мен бу ерда фақат 2017 йили эмас, клуб мураббийи сифатида ҳам уч маротаба юртингизда бўлганман. Ўша вақтларда Кореяда ишлар эдим, ҳозир эса Индонезия терма жамоасида мураббийман. Ўзбекистон кучли рақиб. Ушбу терманинг имкониятларини юқори баҳолаймиз ва энг уларга қарши энг кучли ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- 8 рақамдаги ўйинчингиз марказда жуда кучсиз ўйнади. Ушбу футболчи ҳақида фикр билдириб ўтсангиз.

- Сизнинг фикрингизга қўшила олмайман, у аслида техникаси кучли ўйинчи, биз уни ҳали яхши ўйин намойиш этишига ишонамиз ва илтимос сизлардан битта ўйинга асосланиб футболчини баҳоламасликни сўраган бўлар эдим.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика