RU

Последние новости

14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8

Шифокорга ва клуб мураббийига тегишли лицензияни бошқа шахсларга берган "Андижон-SGS" жазоланди Новости

Шифокорга ва клуб мураббийига тегишли лицензияни бошқа шахсларга берган "Андижон-SGS" жазоланди

Про лига 18-туридан жой олган "Шўртан" – "Андисжон-SGS" учрашуви комиссарининг билдиргиси асосида меҳмон жамоа хатти-ҳаракати ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.12-бандига кўра, учрашув расмийлари орасида лига рўйхатидан ўтган шифокор захира ўриндиғидан жой олиши керак. Аниқланишича, "Андижон-SGS" жамоаси Ғузор шаҳрига шифокорсиз етиб келган. Шундан келиб чиқиб, Лига комиссарини чалғитган ҳолда шифокорни расмий қайдномага киритган ҳамда шифокорга тегишли лицензияни Лига рўйхатидан ўтмаган бегона шахсга тақдим этиб, уни техник зонага киритган. Шунингдек, клуб мураббийи Расулжон Раҳмоновга тегишли лицензия ҳам бегона шахсга тақдим этилиб, у ҳам техник зонага киритилган. Лига комиссари лицензиялар ва уларнинг ёрдамида техник зонага киришга уринган шахсларни бирма-бир солиштириб чиқиш жараёнида мазкур ҳолатга ойдинлик киритган ва уни баёнлаштирган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Андижон-SGS" бош директори Исломбек Рустамов раҳбар сифатида ўз қўли остидагиларга жавобгар эканлиги, бироқ "Андижон-SGS" жамоаси регламентнинг қатор талабларини қўпол равишда бузгани ва бундай ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилиши юзасидан огоҳлантирилди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика