RU

Последние новости

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  224 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман" Новости

Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"

Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди

"Бугун жуда қийин учрашув ўтказдик ва ғалаба қозондик. Аммо бироз кайфиятим йўқ, сабаби Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юбордик. Деярли икки соат давом этган учрашувда матонат кўрсатдик. Мусобақадан аввал бу жамоа ярим финалга қадар етиб боради деганимда ҳатто индонезиялик журналистлар ҳам фикримга бироз шубҳа билан қараганди. Биз жамоа сифатида ўз кучимизга ишондик ва йигитларга биз финалгача етиб бора олишимизга ишонтирдим. Футболчиларда бўлган ишонч бугунги натижага катта таъсир ўтказди деб ўйлайман. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак ва эртага ўз рақибимизни билиб оламиз. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашувини стадиондан кузатиб бораман. Саудияга қарши мусобақадан аввал ўйин ўтказган эдик, аммо бундай даражада ҳали Ўзбекистон билан тўқнаш келмаганмиз. Индонезия футболида ўсишда давом этмоқда, биз режа қилгандек Олимпиада ўйинлари сари қадам ташламоқдамиз. Июнь ойида эса асосий терма жамоа билан ЖЧ саралашида иштирок этамиз ва мақсадимиз сўнги иккита баҳсда яхши натижа қайд этиб, учинчи босқичга йўл олиш. Ҳозиргача Индонезия футбол федерацияси билан янги шартнома имзолаганим йўқ, аммо федерация президенти муҳокамага чақирган эди" - дея фикр билдирди Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Жанубия Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика