RU

Последние новости

23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  0 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  37 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6

Шевченко Хомяков штабида, Грузия ва Украинадан легионерлар қўшилади ёхуд "Андижон" Туркияга етиб келди Новости

Шевченко Хомяков штабида, Грузия ва Украинадан легионерлар қўшилади ёхуд "Андижон" Туркияга етиб келди

Суперлиганинг аксарият жамоалари сингари "Андижон" ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрига ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун "Андижон" билан биргаликда "Сўғдиёна", "Насаф" жамоалари хориж йиғини учун жами 5 соатлик парвоздан сўнг Анталияга етиб келди. Бугун шунингдек тонгда "Турон" ва "Олимпик" Истанбул орқали манзилга йўл олди. 


"Турон" Туркияга йўл олди

"Олимпик" жамоаси Туркияга қандай таркиб билан учиб кетди?

"Насаф" Туркияга қандай таркиб билан етиб боргани маълум бўлди



"Андижон" жамоаси тушликдан сўнг "ASTERIA KREMLIN PALACE" меҳмонхонасига жойлашди. "Бургутлар" бугунниг ўзида машғулотларга киришишди. Футболчилар енгил машқларни бажаришди. Бу ердаги машғулотлар 17 февралга қадар давом этади. Дастлабки ўртоқлик учрашуви 31 январь куни Руминиянинг "Чиксереда" клубига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бош мураббий Александр Хомяковга эндиликда Николай Шевченко ва Анатолий Курлаев ҳам кўмаклашади. 


“Андижон” делегациясининг Туркияга йўл олаётган таркиби қуйидагича:  

Раҳбарият

Бош директор: Улуғбек Мирзаев

Спорт директори: Элбек Саматов

Бош мураббий: Александр Хомяков

Бош мураббий ёрдамчиси: Артём Петросян

Дарвозабонлар мураббийи: Қобил Олимжонов

Мураббийлар: Элёр Раҳматуллаев, Николай Шевченко

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев

Шифокор: Ғофуржон Жўраев

Физиотерапевт: Оматилло Ортиқов

Массажчи: Азизбек Каримов

Администратор: Хурсандбек Қосимов

Матбуот котиби: Шуҳратбек Жўраев

Таҳлилчи: Шерзодбек Мамадалиев


Футболчилар

Дарвозабонлар: 

Элдор Адҳамов

Моҳир Комилов


Ҳимоячилар:

Илдар Маматказин

Ислом Маматказин

Абдураҳмон Комилов

Абдувоҳид Ғуломов

Владимир Бубанья

Аҳмаджон Анваров

Илҳом Алижонов


Ярим ҳимоячилар:

Аслбек Айсаров

Фарҳод Бекмуродов

Сардор Азимов

Фарҳод Соҳибжонов

Муҳаммадкарим Тоиров

Илҳом Абдуғаниев

Сардор Абдунабиев

Суҳроб Бердиев


Ҳужумчилар:

Шаҳбоз Эркинов

Иззат Абдулхақов

Бобур Фарҳодов


Жамоага қўшилиши кутилаётган легионерлар

Жумладан, 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон Игорь Литовка “Андижон” ихтиёрига етиб келади. Унинг охирги клуби Хорватиянинг “Загора” жамоаси ҳисобланади.

Украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ҳам “Андижон” сафига қўшилади. 1993 йилда туғилган Арвеладзе ярим ҳимоячи бўлиб, бунгача Грузиянинг “Торпедо” Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган.

Булардан ташқари, яна бир легионер грузиялик ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе бўлиб, у 1993 йилда таваллуд топган. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг “Торпедо”си ҳисобланади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика