RU

Последние новости

12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  0 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  0 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  8 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  8 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  16 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  15 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди Новости

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Турон» (3:1) учрашувидан сўнг «шерлар» жамоаси ҳужумчиси Шерзод Темиров фикрларини билдириб ўтди.

У дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун «Турон» жамоаси ҳам ўзининг яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Аутсайдер дегани бу рақиб жамоага бемалол очко беради, дегани эмас. Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. 1-бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда 2-3 та вазиятдан тўғри фойдаландик ва ғалаба қозондик.

— Нима деб ўйлайсиз, ушбу учрашувда «Пахтакор» ўзининг максимал кучини кўрсатдими?

— Андижондан қайтганимиздан сўнг тикланиш қийин бўлди. Энди яна мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишда давом этамиз.

— «Андижон» билан ўйиндаги мағлубиятни тасодиф дейиш мумкинми?

— Тасодиф? Ўша ўйинда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Шуни ҳисобига ютқаздик. Улар ўз вазиятидан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.

— Ушбу ўйинда «Пахтакор» иккинчи бўлимни бироз кучсизроқ бошлади ва шунинг эвазига «Турон» гол уриб кетди...

— Бу чарчоқ билан боғлиқ.

— Чарчоқ биланми? Мураббийнинг танаффусдаги кўрсатмаси қандай эди? Яъни ҳимоявий ўйин кўрсатиш ҳақида...

— Йўқ, бизда ҳеч қачон ҳимоявий ўйин бўлмаган. Фақат ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шерзод Темировнинг фикрларини хусусида «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрадан изоҳ сўрадик.

"«Турон»нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда", — деди Хюистра.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика