Шерзод Каримов: “Узоқдан зарба беришимни Лобанов айтганди”
20 июн 2017 15:28
Новости
Шерзод Каримов: “Узоқдан зарба беришимни Лобанов айтганди”
Ушбу турда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг “Пахтакор” клуби футболчиси Шерзод Каримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўзбекистон кубогида икки ўйин натижасига кўра “Насаф”га имкониятни бой бериб қўйган эдик. Шунинг учун ҳам “Насаф”ни мағлубиятга учратмасак бўлмасди. Аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатолар устида ишлаб уларни бартараф этдик. Шунга яраша ғалабага эришдик. Учрашувда яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдалана ололмадик.
Биринчи бўлимдан сўнг Александр Лобанов узоқроқдан рақиб дарвозаси томон тўп билан зарба беришимни айтганди. Имконият яратилиши биланоқ рақиб дарвозаси томон тўп билан зарба бердим ва “Насаф” дарвозасини ишғол қилдим. Бир учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур”, - дейди “Пахтакор” клуби футболчиси Шерзод Каримов

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии