RU

Последние новости

08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  1 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8

Шерзод Ҳакимов: “Навбаҳор”да бу йил ижобий натижа қайд этиш учун барча нарса мавжуд” Новости

Шерзод Ҳакимов: “Навбаҳор”да бу йил ижобий натижа қайд этиш учун барча нарса мавжуд”

Жамоамизнинг Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинида жамоамиз таркибига тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов қўшилиб, “Навбаҳор” билан шартнома имзолади ва Суперлига 2-давра баҳсларида наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Биз – мухлисларга ушбу футболчини яхшироқ таништириш мақсадида ундан интервью олдик.

- Шерзод, жамоада сизни қандай кутиб олишди? Ҳар ҳолда, сиз олдин “Навбаҳор”нинг ашаддий рақиби “Нефтчи”да ўйнагансиз...

- Жамоада мени илиқ кутиб олишди. Умуман олганда, “Навбаҳор” мен учун бегона эмас ҳамда “водий дербилари”да наманганликларга қарши кўп маротаба майдонга тушганман. Энди янги клубимда бор маҳоратимни ишга солиб, “Навбаҳор” шарафини муносиб ҳимоя қилиш ниятидаман.

- Тошкентдаги машғулотлар қандай ўтди ва Деян Журжевичнинг машғулотлари бошқа мураббийларникидан нимаси билан фарқ қилади? Унинг машғулотларида Европа ҳавоси сезилдими?


- Деян Журжевич мамлакатимиз футболи учун бегона шахс эмас. Ушбу мутахассис олдин ҳам юртимизда, жумладан, “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган.

Жаноб Журжевич нафақат мураббий, балки, футбол инфратузилмалари бўйича ҳам яхши тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

Албатта, у европалик мутахассис бўлганидан кейин, машғулотларида “қўҳна қитъа” ҳавоси сезилиши шубҳасиз. Деян Журжевичнинг “Навбаҳор” ҳамда Наманган футболига кўп фойдаси тегади, деб умид қиламан.



- “Навбаҳор”нинг 1-даврадаги ўйинларини кузатдингизми ва бу ҳақда хулосаларингиз қандай?


- Жамоа охирги йилларда ўз нуфузини анча тиклаб олди. Наманганга катта футбол ҳавоси қайтди, дейиш мумкин. Наманганликларнинг биринчи даврадаги натижаларига келсак, у пайтда мен бошқа клуб футболчиси эдим ҳамда собиқ мураббий Андрей Канчельскис қайд этган натижаларни мухокама қилмоқчи эмасман.

- Сизнингча, бу йилги Суперлига баҳслари қандай ўтяпти?


- Суперлигамиз йилдан - йилга кучайиб, савияси ошиб бормоқда. Бунга эса футболимизда юз бераётган ислоҳотлар ҳам туртки бўляпти.

Жорий мавсум баҳслари эса олдинги йиллардагидан анча қизиқарли ва кескин курашлар остида кечмоқда. Барча жамоаларнинг кучи деярли тенг. Ҳар қандай клубга қарши ўйнаса бўлади.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад қўйилган. Сизнингча, буни амалга ошириш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш лозим? Жамоанинг ҳозирги таркиби буни амалга оширишга қодирми?


- Натижалар давомийлиги ўзимизга боғлиқ. Ҳозир таъкидлаганимдек, Суперлигада кучсиз рақиб йўқ. Ҳар қандай жамоа рақибига яхшигина муаммо туғдирмоқда. “Навбаҳор”да эса бу йил ижобий натижа қайд этиш учун барча нарса мавжуд. Мураббийлар штаби ва таркибдан кўнглим тўқ. Муҳими, барчамиз жипс бўлиб, ҳаракат қилсак бўлди. Шунда ўз мақсадимизга эришамиз.

- Шу пайтгача қўл остида ўйнаган мураббийлардан қайсиниси сизда яхши таассурот қолдирган?


- Шубҳасиз, бу - Юрий Вазгенович Саркисян! У ҳақда узоқ гапириш шарт бўлмаса керак. Саркисяннинг қандай инсон ва мураббий эканлигини ҳамма билади.



- “Водий дербиси” баҳсларини соғинган бўлсангиз керак? Боиси, 1-даврада “Сурхон”да ўйнаганингиз учун, дербиларда қатнашолмадингиз.


- Ҳа, дербиларни соғиндим. “Водий дербиси” ўйинларида иштирок этиш ҳар қандай футболчига ўзгача завқ бағишлайди.

- Бўлажак “водий дербиси” баҳсларидан нималар кутяпсиз?


- Фақат ғалаба! Умид қиламанки, ҳар бир ўйинда максимал натижа қайд этамиз ва жамоамизнинг салоҳияти бунга қодир.

- Мухлисларга тилакларингиз...


- Наманганлик мухлисларни чин маънода “Навбаҳор”нинг юраги дейиш мумкин. Уларнинг “лочинлар”ни уй ва сафар ўйинларида мунтазам қўллаб-қувватлаб туришларини алоҳида эътироф этиш мумкин. Ишқибозлар жамоамизни шундай қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Биз эса фақат улар учун майдонга тушиб, ғалабаларимиз билан қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика