RU

Последние новости

19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  1 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  12 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  14 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  6

Шерзод Ҳакимов: “Ғалабалар вақти келди” Новости

Шерзод Ҳакимов: “Ғалабалар вақти келди”

“Нефтчи” жамоасининг Ўзбекистон Кубогида муваффақиятли одимлашида жамоа сардори Шерзод Ҳакимов томонидан киритилган голлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айнан “Навбаҳор” тўсиғидан ўтиш жараёнида Шерзоднинг Фарғона ва Наманганда урган голлари икки ўйин натижасига кўра чорак финал чиптасини “Нефтчи”га тақдим этди. Айни пайтда “Динамо” жамоасига қарши беллашувга ҳозирлик кўраётган Шерзод Ҳакимов “Нефтчи” расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

– Жамоамиз янги бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида кейинги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Вадим Карленовични қандай савиядаги мураббий эканлигини барча яхши билади. Ушбу мутахассис билан юқори натижалар сари олға бормоқчимиз. Бу борада мухлисларнинг далдаси муҳим аҳамият касб этади.  Кубок доирасида кейинги босқичга чиқдик ва бу борадаги имкониятларимиз ёмон эмас. Насиб қилса, нафақат чемпионат, балки кубок ўйинларида ҳам яхши натижалар қайд этишни ният қилганмиз. Мен ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун майдонга чиқаман. Бу менинг вазифам. “Динамо”га қарши ўйин яқинлашмоқда. Ушбу рақобатда бизни фақат муваффақият қониқтиради.  Бу орқали “Нефтчи”нинг жонкуяр мухлисларини хурсанд этишни истаймиз. Ғалабалар вақти келди, – деди Ҳакимов.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика