RU

Последние новости

08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17

Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман” Новости

Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман”

2009 йилдан бери Муборакнинг “Машъал” клубида фаолият юритиб келган Шерзод Файзиев бундан буён “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади.

Февралда 24 ёшни қарши оладиган ҳимоячи ҳам марказий ҳимояда, ҳам қанотда бирдек ҳараката қила олади. Унинг айнан универсаллиги жамоамиз мураббийларига қўл келди дея оламиз.


Шерзод Файзиев “Локомотив” билан шартнома имзолагач, ўз фикрларини билдирди: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман. Бу мен учун олдинга ташланган қадам бўлди. “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади, қолаверса Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида фақат ғолиблик учун курашади. Албатта, ҳар бир футболчи шундай кучли жамоа сафида тўп тепишни маъқул кўради. Ўйлайманки, мен ҳам янги жамоам сафида ўзимни кўрсатиб кета оламан ва бунинг учун бор кучим билан ҳаракат қиламан”.

“Шу ўринда “Машъал” футбол клуби раҳбарияти, бош мураббий Александр Хомяков ҳамда катта мураббий Дилявер Ваниевларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чунки футболчи бўлиб шаклланишимда уларнинг меҳнати катта ва буни ҳеч қачон унутмайман. Шунингдек, мубораклик мухлисларга ҳам катта раҳмат айтаман”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика