RU

Последние новости

00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  41 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Шерали Жўраев: “Ўйиним қовушмаганидан хижолатдаман” Новости

Шерали Жўраев: “Ўйиним қовушмаганидан хижолатдаман”

Олий лига 13-турининг кечиктирилган учрашувида “Локомотив” — “Қизилқум” жамоалари ўзаро (2:0) куч синашди.

Ўйиндан сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ўз фикрларини билдирди.

— “Локомотив” анча шаклланган ва кучли жамоа, — деди Шерали Жўраев. — Уларга қарши ижобий натижа учун майдонга чиққандик. Аммо учрашувда тезкор гол ўтказиб юборганимиз ўйинимизга салбий таъсир қилди. Афсуски, бу баҳсда ўйиним қовушмаганидан хижолатдаман. Жамоамга ёрдам қилишга уриндим.  Бироқ ўйиним ўхшамади. Қолаверса, мавсумнинг иккинчи қисми энди бошланмоқда. Биринчи расмий учрашув доимо шундай оғир ўтади. Менимча, бундан умидсизликка тушмаслик керак. Таркибимизга янги қўшилган футболчилар билан майдонда тезроқ тил топишсак, албатта кейинги ўйинларда ўз мухлисларимизни қувонтирамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика