Шерали Бабакулов: “Металлург-W” тажриба эвазига ғалаба қозонди"
25 мая 2018 09:40
Новости
Шерали Бабакулов: “Металлург-W” тажриба эвазига ғалаба қозонди"
Кимдир бу ўйинни иккала жамоа учун принципиал аҳамиятга эга деса, яна кимдир ушбу баҳс қай бир мураббий кучли эканлигини таъкидлади. Биламизки, “Сўғдиёна-W” дебютант жамоа ва бугун улар чемпионларга қарши баҳс олиб борди. Футболчилар майдонда тенг кураш олиб боришди. “Металлург-W”нинг ғалабаси эса тўпланган тажриба сабаб бўлди. Жиззахлик футболчилар бугун кўрсатган ўйин билан жавоб баҳсида “Металлург-W” га бош оғриқ бўла олишади. Шу ўринда, ўйиндан сўнг Шерали Бабакулов ва Аваз Максумовнинг ўйиндан сўнг билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
- Ўйиннинг бошида футболчилар ўз диққатларини юқотишди. Берилган кўрсатмани бажара олмади. Қизлар жуда ёш ва эсдан чиқармайлик дебютант жамоа. Эътибор беринг, таркибда 1999, 2000,2001,2002,2003 йилларда туғилган қизлар ўйнаяпти. Аввало бу руҳиятга таъсир қилди. Яна бир бор айтаман қизларимиз жуда ёш. Бундай ўйинларда эса тажриба биринчи ўринга чиқади. Иккинчи бўлимда жамоамиз бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Бу эса жамоада иштиёқ борлигини кўрсатди. Насиб қилса яқин вақт ичида ўйлаган режалармиз амалга ошади. Ўйиндан олдин ОАВ да бу учрашув турнинг марказий ўйни ёки принципиаллик ҳақида айтишди. Бу ўйиннинг принципиаллиги нимада эканлигига ҳайронман. “Металлург-W”, “Севинч”,“Бунёдкор-W” га қарши баҳс олиб борганда принципиаллик ёки марказий ўйин деб атаса бўлади. Энди шакилланаётган, ёш жамоага нисбатан бундай сўзларни айтиш нотўғри. Биз дебютант бўлишимизга қарамай бундай даражада эътиборда бўлиш ёқимли ва бу жамоа тўғри йўлдан кетаётганлигини англатади. Биринчи марта собиқ жамоамга қарши баҳс олиб бордим. Бу эса рухан қийин бўлди. 5 йил жамоа билан чемпионлик сари бирга қадам ташладик. Замон айланиб энди рақибмиз. “Сўғдиёна-W” мен учун янги тажриба ва ўйлаймайки жамоа ҳали ўз сўзини айтади. Ишлашда давом этамиз-дейди Бабакулов.
- Аввало Жиззах вилояти футбол федерацияси ва клуб рахбариятига миннатдорчилигимни билдираман. Ўйин “Сўғдиёна” стадионида жуда чиройли ўтди. “Сўғдиёна-W” ёш жамоа лекин шундай бўлса-да муносиб қаршилик кўрсатди.Яқин келажакда бу жамоа ҳали ўз сўзини айтишига ишонаман. “Металлург-W” чемпион жамоа. Таркибда кўплаб футболчилар бир неча йиллрадан буён тўп тепиб келишмоқда. Бугунги ғалабада уларнинг малакаси ўз сўзини айтди-дейди А.Максумов.
“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати
Комментарии