RU

Последние новости

20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  2 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  4 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  1 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  10 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  14 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  8 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  4 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  1 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  3 15:35Мбаппенинг онаси: "Ўғлим ҳеч қачон алдамаган"  8 15:02"Арсенал" қора рангдаги либосини тақдим этди  2 14:52"Атлетико" тез орада 30 млн. евролик трансфер ҳақида эълон қилади  1

Макбернининг сўнгги дақиқаларда урган голи МЮни ғалабадан маҳрум қилди Новости

Макбернининг сўнгги дақиқаларда урган голи МЮни ғалабадан маҳрум қилди

Англия Премьер-лигаси 13-тур доирасида "Шеффилд Юнайтед" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Шеффилд Юнайтед" - "Манчестер Юнайтед" 3:3

Гол: Жон Флек (19), Муссе (52), Макберни (90) - Уильямс (72), Гринвуд (77), Рэшфорд (79)

"Шеффилд Юнайтед": Мур, Стивенс, Башем, О`Коннелл, Болдок, Норвуд, Флек, Ландстрем, Жагелка, Муссе, Макголдрик.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Линделёф, Уильямс, Жеймс, Перейра, Марсьяль, Фред, Жонс, Рэшфорд.


Шеффилд Юнайтед

Джон Флек - 19', Лис Муссе - 52', Оливер Макберни - 90'

Премьер-лига . Тур 13

24/11/2019, 20:30

3
:
3
Завершен

Манчестер Юнайтед

Брэндон Уильямс - 72', Мэйсон Гринвуд - 77', Маркус Рэшфорд - 79'

Стадион: Bramall Lane, 32024 зрителей

Главный судья: Андре Марринер

45'
90'
19'  Джон Флек
51'  Джон Ландстрем
52'  Лис Муссе
52'  Джон Флек
68'  Лис Муссе (Оливер Макберни)
78'  Дэвид Макголдрик (Билли Шарп)
83'  Крис Бэшем (Каллум Робинсон)
90'  Оливер Макберни
90'  Каллум Робинсон
46'  Фил Джонс (Джесси Лингард)
50'  Брэндон Уильямс
60'  Аарон Уан-Биссака
72'  Брэндон Уильямс
73'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
77'  Мэйсон Гринвуд
77'  Маркус Рэшфорд
79'  Маркус Рэшфорд
79'  Дэниел Джеймс
85'  Антони Марсьяль (Аксель Туанзебе)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+4. Ҳа, айтганча иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилган эди.

90+2. Гол ҳаққоний. Ҳисоб 3:3

90+1. Шошилмаймиз. Ҳакам VARга мурожаат қилмоқда.

90. ГОООООООООООООООООЛ!!! "Шеффилд" ҳисобни тенглаштирди. Макберни ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келувчи голга муаллифлик қилди.

86. 3та голдан сўнг Фергюсон ўзида йўқ хурсанд)

84. МЮда ҳам ўзгариш. Рэшфорд ўз ўрнини Туанзебега бўшатиб берди.

83. "Шеффилд"да ўзгариш. Бэшем ўз ўрнини Робинсонга бўшатиб берди.

79. ДАҲШАТТТТТТ! РЭШФОРДДДДДДДД! МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ажойиб ҳужумдан сўнг Рэшфорд тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

79. Сал аввалроқ "Шеффилд" таркибида ўзгариш рўй берди: Макголдрик ўрнига Шарп туширилди.

77. ГООООООЛ!!! Гринвуд жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни "Шеффилд" дарвозасига аниқ йўллади.

75. Голдан сўнг Сульшер ўйинга Гринвудни туширди, у Перейрани алмаштирди.

72. ГОООООООООЛ!!! МЮ ҳисобни қисқартирди. Жеймснинг жарима майдончаси ичига узатилган тўпини "Шеффилд" футболчиси зарарсизлантира олмади. Уильямс ўзига келиб тушган тўпни эса дарвозага аниқ йўллади.

68. Ҳа, унинг ўрнини Макберни эгаллади.

68. Муссе югуриб кетаётган пайтида жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайди.

65. Ҳозирча "Манчестер Юнайтед" ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда, аммо мезбонлар бунга ажойиб тарзда қаршилик кўрсатишмоқда.

60. Навбатдаги сариқ карточка Аарон Ван-Биссакага кўрсатилди.

57. Онлайн жадвалга қарайдиган бўлсак "Шеффилд" 5-ўринда, МЮ эса 10-ўринда жойлашганини кўрамиз.

52. ГООООООООЛ!!! Муссенинг жарима майдончаси ташқарисидан берган ажойиб зарбаси дарвозанинг ўткир бурчагига кириб кетди. 2:0 (!)

51. Сариқ карточка навбати "Шеффилд"га келди. Мезбонлар футболчиси Ландстрем қарши ҳужумни тўхтатгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

50. Ўйиндаги илк сариқ карточка қўпол ҳаракати учун Уильямсга кўрсатилди.

49. МЮ иккинчи бўлимни фаол бошлади. "Қизил иблислар" ҳозир ҳаракат қилишмаса, кейин кеч бўлишини тушуниб туришибди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

- МЮда иккинчи тайм олдидан ўзгариш. Майдонга Лингард тушди, у ҳимоячи Фил Жонсни алмаштирди.

ТАНАФФУС

46. Бош ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

44. Ўйин ҳозирча дақиқаларга келиб сал сокинлашди. МЮ тўпни кўпроқ ўзида сақлашга уринмоқда.

39. Зарбалар бўйича статистика "Шеффилд" тарафида: 7-1

34. "Шеффилд" "Манчестер Юнайтед" дарвозаси томон ҳужумлар қилишда тўхтамаяпти. Бу кетишга иккинчи голни кўрсак ҳам ажаб эмас.

29. Рэшфорд МЮнинг ушбу учрашувдаги илк зарбасини ижро этди. Зарба аниқ, аммо кучсиз.

23. Қойил! "Шеффилд" гол ургандан сўнг ҳам тинчимаяпти. Улар фақат ҳужум ҳақида ўйлашмоқда.

19. ГООООООООООЛ!!! Давид Де Хеа яна сейв ижро этди, аммо қайтган тўпни Флек дарвозага аниқ йўллади. МЮ ҳимоячилари бу вазиятда хатога йўл қўйишди.

16. Ҳозирча "қизил иблислар" "Шеффилд" дарвозаси томон зарба бермади. Мезбонлар илк дақиқаларданоқ "иккинчи рақам" бўлиб ўйнаш ниятлари йўқлигини кўрсатишмоқда.

11. Ухххххх!!! Де Хеа бир неча секундлар ичида 2та ажойиб сейв ижро этди. Мезбонлар голга жуда ҳам яқин келишган эди.

9. Ҳозирча "Шеффилд" ёмон кўринмаяпти. МЮ эса аста-секин ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

4. Илк дақиқаларданоқ "Шеффилд" олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо, иш дарвозага зарба беришгача етиб бормаяпти.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалом алейкум "Championat.asia" ўқувчилари. Тез орада бошланадиган АПЛ доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Шеффилд Юнайтед" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика