RU

Шавкат Саидов: “Мавсумдаги энг ёмон ўйинни ўтказдик” Новости

Шавкат Саидов: “Мавсумдаги энг ёмон ўйинни ўтказдик”

"Насаф" - "Металлург" учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Металлург” жамоа бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди.
- Бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинни ўтказдик. Жароҳатланганларнинг йўқлиги ҳам панд берди. Бухородаги мағлубият ҳам руҳиятга таъсир қилган бўлиши мумкин... Зоҳид Абдуллаев? У ўйиндан олдин тиззасидан шикоят қилганди. Шу сабаб  шифокорлар уни майдонга тушмаслиги лозимлигини айтишди.  Турт беш кунда тўлиқ сафга қайтади. Умуман олганда бугун  “Насаф” биздан ҳар жабҳада устунлик қилди.

-Статистика бўйича дарвозаларга зарба беришда бекободликлар “Насаф”дан устунлик қилишди. Лекин гол киритишда буни акси кузатилди. Бунинг сабаби нимада?

-Сабаби “Насаф”да маҳоратли футболчилар жамланишган. Улар яратилган вазиятлардан самарали фойдаланишди. Бизда эса таркибизда кўплаб ёш футболчилар тўп тепишмоқда. Уларнинг тажрибасизлиги натижага таъсир ўтказди.

Азиз Нурий
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика