RU

Последние новости

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Шавкат Саидов: "Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик" Новости

Шавкат Саидов: "Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик"

Учрашувдан кейин биз “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик. Гувоҳи бўлганингиздек ўйин давомида ташаббус “Металлург” футболчилари томонида бўлди.

Аммо яратилган вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. Сўнгги йилларда “Шўртан”ни уйда ҳам, сафарда ҳам мағлубиятга учратиб келаётгандик. Бу сафар қарши ҳужум қурбонига айландик. Худди Фарғонада “Нефтчи”га қандай ютқазиб қўйган бўлсак, Ғузорда ҳам шу сценарий такрорланди. Биз бурчакдан тўпни ўйинга киритдик. Мезбонлар дарвозабони тўпни эгаллаб олиб тезда қарши ҳужумни бошлаб берди. Учинчи тўп оширилишидан кейин дарвозабонимиз тўпни дарвоза тўридан олиб чиқди. Мазкур камчиликни албатта уйга боргач яна қайта ўрганиб, таҳлил этамиз. Қайта такрорламаслик чораларини ишлаб чиқамиз. Кейинги ўйинларда ижобий натижаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика