Шавкат Насибуллаев четлатилди ва жаримага тортилди. Қосимовга эса дисквалификация ва жарима қўлланди
29 июл 2019 19:34
Новости
Шавкат Насибуллаев четлатилди ва жаримага тортилди. Қосимовга эса дисквалификация ва жарима қўлланди
ЎФА тартиб интизом қўмитаси ушбу учрашув юзасидан йиғилиш ўтказди ва ўйиндаги барча вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди.
Натижада, АГМК клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга очиқчасига эътироз билдириб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун суперлиганинг 1 учрашувига дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ишида эса ўйин тизгинини қўлдан чиқариш, кўплаб хатоларга йўл қўйиш каби камчиликлар аниқланди. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тартиб интизом қўмитаси Насибуллаевни 4 учрашувга четлатди ва жаримага тортди.
Ўйинга ҳар томонлама профессионал даражада тайёргарлик кўрмаганлиги аниқланган ушбу ҳакам, шунингдек, қўйи лигага туширилди.
ЎФА ҳамда ПФЛ ҳакамлар, мураббий ва футболчилар, шунингдек, футбол учрашувларида ишлайдиган барча масъул ходимларни профессионаллик, ўзаро ҳурмат ҳамда интизом нормаларига қатъий риоя қилишга чақиради.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии