RU

Последние новости

16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2

Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради Новости

Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради

“Пахтакор” ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов Малайзиянинг “Симе Дарби” клуби билан шартнома имзолади.

Аниқроғи, ҳар икки жамоа ўртасидаги келишувга кўра, ярим ҳимоячи энди икки йилни ижара асосида Малайзия суперлигасининг дебютанти сафида ўтказади. Шарофетдинов шу пайтгача олий лигада “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари сафида тўп тепганди. 28 ёшли футболчи фаолиятини “Динамо”да бошлаган ва 5 мавсум давомида ўйнаган. Кейин “Пахтакор”га кўчиб ўтиб, орада 2010 йилнинг бир даврасини Наманганда ўтказганди. Олий лигада жами 192 учрашувда 25 гол муаллифи бўлган. Осиё Чемпионлар лигасида 14 беллашувда 3 гол соҳибига айланган. “Пахтакор” билан 2 бор Ўзбекистон Кубоги ва бир марта олий лигада зафар қучган. Бу йилги мавсумда рақиб дарвозаларини 6 бор ишғол қилишга эришди. Таянч ярим ҳимоячиси учун бу жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Эндиликда тажрибали Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради.

Шу ўринда унинг янги жамоаси ҳақида тўхталиб ўтсак. Куала Лумпурга яқин жойдаги Симе Дарби ҳудудида жойлашган футбол клуби 2010 йилнинг 22 январида ташкил этилган. Иштирокини ҳаваскорлар лигасида бошлаган жамоа 3 йилда суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. Уй стадиони “Мажлис Пербандаран Селаянг” бўлиб, 10 минг мухлисга мўлжалланган. Жамоа бош мураббийи маҳаллий мутахассис Исмоил Закария саналади. 2012 йил жамоа Малайзия ФА Кубогида финалгача етиб борган. Ўтган мавсумда Малайзия Кубогида чорак финалга чиққан.

Биз Шарофетдиновнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика