RU

Последние новости

14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  1 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" иккинчи уйим, "Пахтакор"да формамни йўқотиб қўйдим" Новости

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" иккинчи уйим, "Пахтакор"да формамни йўқотиб қўйдим"

Январь ойида ўз қароргоҳида шуғулланган "Насаф" тайёргарликнинг навбатдаги қисмини Антальяда олиб бормоқда.

Ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов қишки трансферлар чоғида "аждарлар" сафига қайтишга қарор қилди. Хўш бунга нима сабаб бўлди? Россиянинг "Волгар" клубига қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг футболчи бу ҳақида тўхталиб ўтди. 

"Ўтган мавсумни оладиган бўлсак, ўйин жиҳатидан анча формамни йўқотдим. Лекин мақсадимга эришдим. Ўзбекистон чемпиони бўлиш ҳамма футболчининг орзуси ҳисобланса керак. Менда шу соврин етишмаётганди. Ўзим учун яхши янгилик бўлди. 

Ундан олдин қандай жамоага бораётганимни билардим. Биринчи даврада ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганди. Иккинчи даврада бир нечта футболчилар қайтгач тактик-схемалар ҳам ўзгариб кетди. Бошқа жамоалардан таклиф олдим. Лекин "Насаф" иккинчи уйим. ОЧЛга муносиб тайёргарлик кўряпмиз. Мақсадимиз "Банияс"ни мағлуб этиб гуруҳ босқичига чиқиш. Биз учун ОЧЛ биринчи, ОФК иккинчи даражада", - дейди Шароф Муҳитдинов.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика