RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

"Шаржа", "Ахал", "Сепахон" ва "Нассажи Мазандаран". Қайси жамоа қимматроқ? Новости

"Шаржа", "Ахал", "Сепахон" ва "Нассажи Мазандаран". Қайси жамоа қимматроқ?

ОЧЛ гуруҳ босқичи учрашувлари ҳам айни қизғин палласига кириб боряпти.

Эртадан жамоаларимиз учинчи тур учрашувларини бошлайди. Рақиблар даражаси турлича. Табиийки, таркибда ҳам тафовутлар катта. Қуйида "Шаржа", "Сепахон", "Ахал", "Нассажи Мазандаран" таркибларига назар ташлаймиз. 

"Сепахон"

Ўзбек жамоалари учун бегона ҳисобланмаган "Сепахон" таркибда маҳаллий футболчиларга эътибор қаратган. Жамоада фақатгина икки нафар легионер тўп тепади. Улар Нилсон Жуниор (Бразилия), Браян Дабо (Франция). Миллий терма жамоа футболчилари 11 нафарни ташкил қилади. Жамоанинг ўртача ёши 27. Трансфермаркет портали исфаҳонликларнинг таркибини 11,43 миллион еврога баҳолаган. 

Энг қиммат футболчилар учлиги:

Омид Нурафкан - 1,2 миллион евро

Ризо Асади - 1,2 миллион евро

Шаҳриёр Могханло - 1 миллион евро 

Легионерлар: 

Нилсон Жуниор 250 минг евро

Браян Дабо 600 минг евро

"Шаржа"

"Насаф"нинг эртанги рақиби БАА Про лигасининг энг қиммат клуби ҳисобланади. "Шаржа" таркиби 36,57 миллион еврога баҳоланган. Таркибда 9 нафар легионер тўп тепади. Жамоанинг ўртача ёши 27,3. "Барселона", "Ювентус" собиқ футболчиси Миралем Пьянич энг қиммат футболчилар рўйхатини бошқармоқда. 

Энг қиммат футболчилар учлиги:

Миралем Пьянич (Босния ва Герцоговина) -  5 миллион евро

Лукас Кайо (Бразилия) - 5 миллион евро

Луан Перрейра (Бразилия) - 4,5 миллион евро 

Қолган легионерлар: 

Фирас Бен Ларби (Тунис) - 4 миллион евро 

Муса Марега (Мали) -  3,5 миллион евро

Усман Камара (Гвинея) - 2,5 миллион евро

Костантинос Манолас (Греция) - 2,5 миллион евро

Маро Катинич (Хорватия) - 500 минг евро

Макете Диоп (Сенегал) - 50 минг евро

"Ахал"

Қўшниларимиз камтарона таркибга эга бўлсада ОЧЛда кутилмаган натижалар қайд этаётгани билан эътибор тортмоқда. Назар ташлайдиган бўлсак, "Ахал" таркибида фақат бир нафар легионер борлигини кўришимиз мумкин. Жамоанинг энг қиммат футболчиси 2000 йилда туғилган Мейлис Диниев. Кейинги ўринда "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепган Элман Тагаев жой олган. Жамоанинг ўртача ёши 27,5

Энг қиммат футболчилар учлиги: 

Мейлис Диниев - 75 минг евро

Элман Тагаев - 75 минг евро

Даянч Мередов - 50 минг евро 

Легионерлар:

Дидиер Бассамагне (Сенегал) - 

"Нассажи Мазандаран"

"Навбаҳор"нинг рақибида номдор легионер ва терма жамоа футболчилари йўқ. Таркибдан фақат икки нафар легионер жой олган. Булар испаниялик Нано ва ироқлик Алаа Аббос. Бугунги кунда таркибнинг умумий нархи 5,96 миллион еврога баҳоланган. 

Энг қиммат футболчилар учлиги:

Ноно (Испания) - 750 минг евро

Муҳаммадризо Азади - 450 минг евро

Исмоил Бабаеи - 375 минг евро


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика