"Шанхай СИПГ" Одил Аҳмедовга қизиқмоқда
27 дек 2016 08:46
Новости
"Шанхай СИПГ" Одил Аҳмедовга қизиқмоқда
Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедовга қизиқиб қолди.
Бу хабарни "Краснодар" бош директори Владимир Хашиг тасдиқлади. Олдинроқ Аҳмедовга "Шандон Луненг" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. "Шанхай СИПГ" яқиндагина Лондоннинг "Челси" клубидан бразилиялик Оскарни Осиё қитъаси учун рекорд суммага сотиб олганди.
"Шанхай СИПГ"ни португалиялик Андре Виллаш Боаш бошқариб бормоқда. Клуб сафида бразилиялик Халк, Элкесон, Оскар, аргентиналик Дарио Конка ивуарлик Жан Эврард Куасси, кореялик Ким Жу Юнг каби легионерлар ўйнашади.
Комментарии