"Шанхай СИПГ" битта ўйинда ютса ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқади
01 янв 2017 10:48
Новости
"Шанхай СИПГ" битта ўйинда ютса ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқади
Одил Аҳмедов Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.
Ушбу клуб ўтган мавсум Хитой Суперлигасида 3-ўринни эгаллаганди. Шу боис "Шанхай СИПГ" 2017 йилги ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этади.
Клуб 7 февраль куни ўз майдонида бўладиган ўйинда ғолиб чиқса гуруҳ босқичига йўл олади. 31 январь куни бўлиб ўтадиган "Сукхотаи" (Таиланд) - "Яданарбон" (Мьянмар) ўртасидаги ўйин ғолиби "Шанхай СИПГ" билан ўйнайди.
Агар "Шанхай" плей-оффда ғолиб бўлса "F" гуруҳидан жой олади. Ушбу гуруҳда Жанубий Кореянинг "Сеул", Австралиянинг "Вестерн Сидней Уондерерс" клублари ўрин олган. Яна бир жамоа Япония J-лигасида иккинчи ўринни олган клуб бўлади.

ОЧЛ-2017. Қуръа ташланди ёхуд "Локомотив" "A" гуруҳидан жой олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии