"Шальке" дарвозабони ушбу қўполлиги учун 4 ўйинга четлатилди
17 дек 2019 20:26
Новости
"Шальке" дарвозабони ушбу қўполлиги учун 4 ўйинга четлатилди
"Шальке" дарвозабони Александр Нюбель "Айнтрахт"га қарши ўйинда қилган қўполлиги учун қизил карточкага лойиқ кўрилганди.
Гап шундаки, дарвозабон ўз жойини ташлаб олдинга чиқди ва рақиб футболчиси Мият Гачиновичнинг қорнига қараб оёғининг пастки қисми билан тепди. Ушбу карточка Германия футболи тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилди. Унга кўра, посбон 12 минг евро жарима тўлайди ва 4 ўйинга четлатилади.
Комментарии