RU

Последние новости

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  5 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради" Новости

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"

Шаҳзода Уильям Англияда шанба кундуз куни АПЛ ўйинлари кўрсатилмаслигидан норози.

Британия тахти вориси "Астон Вилла" жамоасига мухлислик қилади.

– Мен учун "Вилла Парк" стадионига бориш унчалик осон эмас, лекин мен имкон қадар кўпроқ ўйинларни – стадионда ёки телевизор орқали кўришни яхши кўраман.  

Мен Чемпионлар Лигасининг барча ўйинларига боришга ҳаракат қилдим, чунки жамоа яхши формада бўлганда бу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш керак.  

Уйдаги энг катта муаммо – баъзан телевизордан [трансляцияни] топишга уриниш, чунки шанба куни соат 15:00 да бизда блэкаут бўлади ва бу жуда жахлни чиқаради.

– Сиз қароқчи трансляциялардан фойдалансангиз бўларди...  

– Ха-ха, бу ҳақда изоҳ бермайман. Мен Villa TV учун пул тўлайман, шу сабаб мен воқеалардан хабардорман.  

Лекин бизнинг мамлакатимизда ҳали ҳам ўз жамоамизнинг Премьер-лигадаги ўйинини кўра олмаслигимиз жуда асабийлаштиради, бироы чет элга борсангиз исталган ўйинни исталган вақтда кўришингиз мумкин" – деди шаҳзода Уильям.  

Шанба куни тушдан кейин, кўпчилик ўйинлар ўтказиладиган пайтда, телевизион трансляцияларни тўхтатиш қоидаси 1960 йилларда жорий қилинган, бу эса мухлисларни қуйи лига ўйинларига боришга ундаш мақсадида амалга оширилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика