RU

Последние новости

11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   1 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  43 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  25 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  276 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  15 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман" Новости

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди.

Мазкур учрашувда бекободликларнинг икки голига муаллифлик қилган Шаҳзод Убайдуллаев ўтган турларда бўлгани каби бу сафар ҳам рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. Якунда бир қатор номзодлар орасида Убайдуллаевнинг "Бухоро" дарвозасига урган голи сайтимиз томонидан турнинг энг чиройли голи деб топилди. Биз бу борада иқтидорли форварднинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин ўтказмадик. Биринчи бўлимда асосан майдонга мослашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз ўхшади ва ўзимиз учун керакли натижани қўлга кирита олдик. Шунингдек баҳснинг иккинчи қисмида майдонга тўлиқ мослашиб кўпроқ ҳужум қилишга интилганимиз самарасини берди. Менинг фикримча, "Бухоро" жамоаси футболчилари  иккинчи голдан кейин руҳан синиб қолди ва шунинг ҳисобига ўйинни бериб қўйди. Ғалаба қозониб ҳисобимизга навбатдаги уч очкони ёздириб қўйганимиздан хурсандмиз. 

Терма жамоадан чорлов? Албатта, ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Миллий жамоадан таклиф олишга тайёрман. 

Ҳар бир учрашувда гол уриб жамоамнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишни истайман. Ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман",- дейди Шаҳзод Убайдуллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика