Шаҳзод Шамсиддинов: "Нурафшон" сафида олий лигада ўйнаган футболчилар кўп"
14 мая 2018 20:02
Новости
Шаҳзод Шамсиддинов: "Нурафшон" сафида олий лигада ўйнаган футболчилар кўп"
ПРО-лиганинг 9-турида ўрин олган "Лабса" - "Нурафшон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар посбони Шаҳзод Шамсиддинов championat.asia сайтига интервью берди.
- Учрашув ҳақида фикрингиз...- Бугунги ўйин жуда ҳам шиддатли ва муросасиз кечди. Учрашув охиригача курашиб керакли ғалабани қўлга киритдик. Бу ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.
- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- "Нурафшон" анчагина кучли жамоа экан. Уларнинг сафида олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар жуда кўп. Шунга қарамай жамоавий ўйин намойиш этиб ниятимизга эришдик.
- Кейинги турда ҳам "Нурафшон"га қарши ўйнайсизлар. Фақат сафарда...
- Ҳар бир жамоа ўз уйида, мухлислари қаршисида кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилади. Бугун "Нурафшон"нинг кучли ва кучсиз томонларини билиб олдик. Кейинги баҳсда ҳам 3 очко олишга ҳаракат қиламиз.
Акбар Мирзаев ёзиб олди

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии