Шаҳрисабзда тадбир учун стадиондан бошқа жой қолмаганми жаноб ҳоким?
10 ноя 2020 14:53
Новости
Шаҳрисабзда тадбир учун стадиондан бошқа жой қолмаганми жаноб ҳоким?
Бу яхши, ночор оилаларга кўмак бериш барчамизнинг вазифамиз. Лекин, нима учун ям-яшил майдонда? Бу ерда болалар катта футболга илк қадамларини қўядилар. Бу майдонни яхши ҳолатда ушлаб туриш учун арзимаган маошга ишлаб келаётган мураббийлар кеча-ю кундуз ишласалар. Майдонда мол ҳам, трактор ҳам, асалари ини ҳам бор. Хаттоки кўчма молхона ҳам қурилган. Ўзи йиллар давомида давлат байрамларини стадионларда ташкил қилавериб, мураббийларнинг меҳнатини бир пул қилиб келингани етмайдими. Нима учун ҳамма масалалар майдонларни расво қилиш билан ечиляпти. Тестлардан кейин қанчадан-қанча майдонлар ўзига кела олмаяпти. Президентни 2019 йил декабрь ойида қабул қилган 5887-фармонига кўра ҳудудларда болалар футболини ривожлантириш бош мақсад қилиб қўйилган. Болалар шуғулланадиган майдонни пайхон қилиш эмас.




Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии